Интизомий комиссия модули дастури яратилди

Интизомий комиссия модули дастури яратилди

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти ходимлари “Интизомий комиссия модули” ЭҲМ дастурини ишлаб чиқди.

Мазкур дастур тизим бўлинмаларининг интизомий комиссияга мурожаатларини, бўлинмалар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёнини ва биржа аъзолари билан ўзаро муносабатларни автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Модул интизом бузилиши содир бўлгани ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда юклаш ва кўриб чиқиш, СМС-хабарлар юбориш(интизом бузилиши содир бўлган барча келишув муҳокамасида қатнашаётган томонларга вақт ва санани белгилаш), интизом комиссиясининг қарори ҳақида сотувчи/харидорга почта орқали маълум қилиш, комиссион йиғим ва жариманинг ҳисоб-китоби, тартиб бузувчи брокер контораларнинг муайян рақами бўйича пул маблағларининг мавжудлиги тўғрисида биржа савдоси тизимига кундалик сўров юбориш, қарз тўланишига қараб, брокерлик контораларини биржа савдосида қолдириш ёки ўчириш каби имкониятларга эга, дейилади маълумотда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!