iOS 11 «сотиб қўйди»: iPhone 8 эмас, iPhone X экан!

iOS 11 «сотиб қўйди»: iPhone 8 эмас, iPhone X экан!

Apple компанияси ўз операцион тизимининг янги – iOS 11 талқинини 12 сентябрда, янги iPhone билан бирга тақдим этишни кўзлаган эди. Аммо мазкур версия ходимлардан бири орқали интернетга «сизиб» чиқиб кетди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Хакерлар бекор ўтиришмайди!

Компания бу ишнинг айбдорини излаш билан машғул бўлган пайти дастурчилар аллақачон прошивканинг кодини таҳлил этиб, анча-мунча сирларни аниқлашга ҳам улгуришди.

Хусусан, барча интиқлик билан кутаётган «юбилей» модели – «iPhone 8» ҳақидаги маълумотлар ҳам аниқланди... Йўғе, узр, бу модел бундай деб номланмаслиги энди аниқ бўлди – унинг номи «iPhone X» экан!

Номланиши ва хусусиятлари

Ҳа, энди Apple’нинг янги флагмани «iPhone 8» ҳам, «iPhone Edition» ҳам эмас, балки «iPhone X» деб номлангани аниқ бўлди. Бунинг тасдиғини дастурчилар якуний iOS 11 талқини кодидан топдилар.

Ушбу қурилмага диагонали 5,8-дюйм бўлган OLED экран ўрнатилган. Apple’нинг «юбилей» флагмани 3 ГБ тезкор хотирага эга.

Шунингдек, экрани 5,5 дюймга тенг бўлган iPhone 8 Plus (собиқ тахминий номи «iPhone 7s Plus») тезкор хотираси ҳам шунча ҳажмдадир. Дисплейи 4,7 дюймлик iPhone 8 (олдин «iPhone 7s» дея номланиши тахмин қилинган) эса атиги 2 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди.

Камера ва Face ID

Аниқланишича,iPhone 8 Plusҳамда iPhone Xмоделларидагина қўшалоқ объективли камера бўлади.iPhone 8 эса оддий – битта модулли камерага эга. Бироқ фақат iPhone X камерасидагина модуллар тикка–  вертикал тарзда жойлашади.

iPhone X’нинг олд камераси юзни таниш учун Face ID тизимини қўлайди. Мана, у қуйидагича созланади:

Прошивкада топилган маълумотга кўра, Face ID бир нечта функцияларда қўлланади: iPhone’ни блокдан чиқариш, iTunes ва App Store’ даги транзакцияларда аутентификациядан ўтиш, Safari’даги махфий AutoFill маълумотлари учун аутентификация, шунингдек, Apple Pay’да харидларни тасдиқлаш учун.

Хўш, иннайкейин-чи?

Хулласи калом, iPhone X’га тегишли кўп жиҳатлар айни шу – «сизиб чиққан» iOS 11 якуний талқини туфайли фош бўлди. Булар орасида Face ID созламалари, юзни таниш орқали шахсни тасдиқловчи Apple Pay, Split ҳолат панели, Animoji, A11 процессори, шунингдек, қурилманинг дизайни ва ўлчамлари ҳам бор.


Мазкур прошивкани ташқарига чиқариб юборган ходимни излаш ишлари давом этаётир. Бу қидирувга дунёдаги машҳур телеканаллар ҳам қўшилишган. Топилиб қолса, унга қандай жазо тайинлашар экан-а?

Сиз ҳам қизиқяпсизми? Унда биздан узоқлашманг – маълум бўлиши билан хабар берамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.