iOS 11 хатолиги: блокланган iPhone’даги суратларингизни ҳам кўра олишади!

iOS 11 хатолиги: блокланган iPhone’даги суратларингизни ҳам кўра олишади!

Apple яқинда тақдим этган iOS 11 операцион тизим талқинида аниқланган хатолик қурилмадаги суратларга бегоналар киришига имкон беради. Бу тўғрида SecurityLab нашри хабар бермоқда.

Мазкур хатолик сабабли iOS 11.0.3 ҳамда iOS 11.1 бета-талқини бошқаруви остида ишлайдиган барча қурилмалар ичидаги расмлар махфийлиги хавф остида қолаётир.

Гарчи iPhone блокланган ҳолатда бўлса-да, ичидаги суратларни кўриш учун ғараз ниятли киши унинг рақамини билса кифоя. Фоторасмларга кириш учун шу телефон рақамига қўнғироқ қилинади. Блокланган қурилмада қўнғироқни қабул қилиш ўрнига унга хабар билан жавоб бериш функциясига – «Сообщения»га кирилади, кейин эса «Другое» бўлимига ўтилади. Жавоб хабарига учта исталган эмодзи қўйилади. Сўнгра Siri овозли ёрдамчисидан бирор иловани, масалан, созламалар – «Настройки»ни очиш сўралади. Шундан кейин рақамга иккинчи марта қўнғироқ қилинади, ўшанда унга хабар билан жавоб бериш, бу хабарда қурилмадаги исталган фотосуратни бириктириш имконияти пайдо бўлади.

Бу эса, iPhone’ингизни қўлга киритган ва ундаги рақамингизни билган кишилар мана шу усулдан фойдаланган ҳолда расмларингизни кўришлари ва улар устида бошқа амалларни бажаришлари мумкин, деганидир. Мана, бунинг қандай амалга оширилганлигини қуйидаги видеолавҳада ўзингиз кўришингиз мумкин:

Мазкур хатолик YouTube’даги iDevices канали муаллифлари томонидан аниқланган ва бу нуқсон ҳақида Apple’га улар аллақачон хабар беришган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.