iOS дастурчилари кимлар?

  •   Saroy
  •  2838
  •  15.05.2018 17:25

iOS дастурчилари кимлар?

iOS — сони бўйича иловалар дуконидаги иккинчи мобиль операцион тизими саналади. Apple маълумотларига кўра, ҳозир  AppStore’даги иловалари сони 2 миллиондан ортиқ, дастурчилари эса қарийб ярим миллионни ташкил қилади. Хўш, iOS-ишланмалари билан ким шуғулланади?

ЎҚИНГ: iPhone’лардаги ишкал сабабли яна Apple’нинг боши эгилди

Ҳозирда iOS 30 ёшли дастурчилар орасида оммалашган платформа ҳисобланади.

Сингапурлик Лиму Динг Вен расм чизиш ва картиналарни бўяш учун Doodle Kids иловасини яратганда атиги 9 ёшда эди. Қисқа вақтда  бу иловани дунё бўйича 880 000 марта юклаб олишди.

iOS’да оддий иловани ишлаб чиқиш учун олий маълумот шарт эмас. Ҳар тўртинчи дастурчи бу ишни бажара олади.

Оддий iOS-иловасини ишлаб чиқиш учун инглиз тилини билиш ҳам шарт эмас. Ҳар ўнта дастурчининг атиги учтаси инглиз тилида эркин гаплаша олади.

ЎҚИНГ: App Store’дан Telegram X йўқолиб қолди. Аммо уни қайтариш йўли бор!

Ишни бошлаш учун қандай техник билимлар керак?

iOS’да дастур яратишни бошлаш жуда оддий. Муваффақиятли старт олиш учун керак бўладиган нарсалар:

  • объектли-мўлжалли дастурлаш тамойилини билиш;
  • Xcode ишланмалари муҳитида ишлашни билиш;
  • Objective-C ёки Swift дастурлаш тилини билиш.

Биринчи иловани икки ойда яратса бўлади, бир йилда эса ўз ишининг ҳақиқий устаси бўла олади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!