iPad ва Microsoft Surface’га қарши Samsung сирли планшет тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  687
  •  19.05.2018 08:59

iPad ва Microsoft Surface’га қарши Samsung сирли планшет тайёрламоқда

Жанубий кореялик техногигантнинг сайтида SM-T583 модел рақамига эга янги планшет ҳақида қайд пайдо бўлди. Шунингдек, Wi-Fi Alliance ҳамда Bluetooth SIG ташкилотлари маълумотлар базасида ҳам айни шу қурилма хусусида ёзувлар топилди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Tab S4’нинг техник хусусиятлари фош бўлди

Ушбу қурилма ҳақидаги маълумотлар, афсуски, жудаям кам. Хабарларда таъкидланишича, бу гаджет бозорга Galaxy Tab Advanced 2 номи остида тақдим этишлари мумкин. Афтидан, у ўрта нарх тоифасига мансуб планшет бўлади. Шунингдек, Galaxy Tab Advanced 2 модели асосий рақибларнинг Microsoft Surface ва Apple iPad планшетлари билан рақобатлашиш учун чиқарилиши тахмин қилинаётир.

Ушбу мини-компьютер икки диапазонли (2,4 / 5 ГГц) Wi-Fi адаптерига эга бўлиб, IEEE 802.11ac стандартини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у Bluetooth 4.2 контроллерига ҳам эга бўлади ва Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy Tab Advanced 2 планшети яқин ойлар ичида тақдим этилиши мумкин, бироқ унинг нархи ҳам ҳозирча номаълум. Samsung’нинг бозорга чиқарилган аксарият планшет ва смартфонлари эса Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади (2018 йил 7 май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!