iPhone 7 жаҳонда 40 %, Ўзбекистонда 5 фоизга арзонлашди!

iPhone 7 жаҳонда 40 %, Ўзбекистонда 5 фоизга арзонлашди!

Apple янги iPhone флагманларини тақдим этгач, 15 сентябрдан бошлаб унинг сотувдаги iPhone 6S, 6S Plus, SE, 7, 7 Plus смартфонлари 100 долларгача арзонлашган эди. Хусусан, iPhone 7'нинг энг арзон талқини -- 32 гигабайтли модели учун аввал $649 доллар сўралган бўлса, кейин унинг нархи $549 долларга баҳоланган.

Шу кунларда жаҳон миқёсида мазкур гаджетнинг нарх-навоси пасайишда давом этмоқда ва рекорд даражада арзонлашди. Мисол учун, бизга яқинроқ минтақа -- Россияда 2016 йилнинг сентябри билан солиштирганда, iPhone 7 бугунга келиб 37% га арзонлашган. Ҳозирда бу гаджетни 620 АҚШ долларидан бошлаб харид қилиш мумкин.

Ундаги Apple A10 процессори ва замонавий камераси 6S'никидан анча илғор. 4,7 дюймли экраннинг пикселлар сиғими 1334х750 белгига тенг. IP67 гувоҳномасига эга корпус чанг ва сувдан ҳимояланган. Платформа самарадорлиги бўйича ва жиҳатларига кўра, iPhone 7 ҳозир ҳам ўз аҳамияти ва бозордаги ўрнини йўқотмаган.

Ўзбекистонда аҳвол қандай?
Бизда бренднинг расмий дўконлари бўлмагани ва смартфонлар турли йўллар билан кириб келгани ва унга ҳар ким ўз харажатидан келиб чиқиб нарх қўйгани боис, мамлакатимизда мобил алоқа воситалари нарх-навосида кескин ўзгаришни кўриш қийин. Шундай бўлса ҳам, янги айфонларнинг бозорга чиқиши аввалги айфонларнинг юртимиздаги нархига ҳам ижобий таъсир қилди.

Мисол учун, «Малика» савдо марказида 2017 йилнинг 20 август ҳолатида iPhone 7'нинг энг арзон талқини 5.040.000 сўмдан сотилган бўлса, 11 октябрида бу нарх 5 197 500 сўмга кўтарилган. Айни пайтда бу талқин учун ушбу савдо мажмуасида 4 961 000 сўм сўралмоқда. Бу ҳам, сезиларли арзонлашув.

Шунингдек, шу йилнинг 20 августида Iphone 7 plus'нинг энг арзон версияси (32gb) 6.000.000 сўмдан сотилган бўлса, 11 октябрда 6 105 000 сўмга ошган. Ҳозирда эса унинг нархи 5 781 000 сўмни ташкил қилади. 7 Plus эса Apple'нинг илк 2 сенсорли бош камерага эга флагмани. Кенг бурчакли ҳамда телефото линзалари билан бу камера сифатли сурта олишда пешқадам. A10 Fusion чипи билан бирга, корпуснинг сув ҳамда чангдан ҳимоялангани катта янгилик бўлди.

Ҳамма флагманлар арзонлашмоқда
Жаҳон смартфон бозорида барча флагманлар арзонлашишда давом этмоқда. Мисол учун, iPhone 8 ва 8 Plus саноқли ҳафта ичида 18% га арзонлашган. Шу билан бирга, йирик дисплейли ва илғор электрон қаламчага эга Galaxy Note8 25% га арзонлашиб, айни пайтда 1,214 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.