iPhone 7s ва iPhone7s Plus'га оид янги жиҳатлар ошкор қилинди

iPhone 7s ва iPhone7s Plus'га оид янги жиҳатлар ошкор қилинди

Apple'нинг тақдимотини кутиб навбатда турган смартфонларининг ўлчамлари янги технологияларга мослашган кўринади. Жумладан, "симсиз" қувватлаш функциясига.

Ишончли манбааларнинг маълум қилишларича, S-сериясининг янгиланган айфонлари аввалги моделларга қараганда қалинроқ, каттароқ ва нисбатан кенгроқ корпусга эга бўлади. Яъни, бу ўлчамлар афонларга симсиз қувватланиш имконини беради.

iPhone 7s ва iPhone7s Plus ўлчамлари билан танишинг:

Шубҳасизки, бу ерда гап жуда кичик ўлчамлар тўғрисида кетяпти. Булар фойдаланувчилар учун сезилмаслиги ҳам мумкин. Смартфонлар тобора юпқалашиб бораётган бу даврда Apple'нинг янги айфонлар корпусини бир оз қалинлаштиргани ҳам бежизга эмас. Бу қандайдир инновацион қарор билан боғлиқ.  

Инсайдерларнинг ёзишларича, iPhone 7s ва 7s Plus "аждодлари"га хос дизайнни сақлаб қолади. Улар симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлгани учун ҳам Apple янги девайслар корпусида  алюминийдан фойдаланишдан воз кечган. Шиша корпус, шунингдек орқа корпусга антенна учун улоқ шаклидаги пластик ётқизиш заруратининг ҳам олдини олади ва смартфоннинг эстетик жиҳатдан тўкислигига хизмат қилади. Корпус қолган жиҳатлари билан "аждоди" бўлмиш iPhone 7 Plus'ни эслатиб юборади.


5,5 дюймли iPhone 7s ва 7s Plus мобил телефонлари янги Apple A11 процессорига эга бўлади. Унинг тезкор хотира сиғими 4, доимий хотираси 64 гигабайтли бўлади. iPhone махсус док-станция ёрдамида симсиз қувват олади. Смартфон IP68 гувоҳномасига эга бўлади ва сув-чанг таъсиридан қўрқмайди.

iPhone 7S ва iPhone 7S Plus кузда, iPhone 8 билан бирга тақдим қилинади. Унинг смартфон бозорига 650 ва 769 доллардан чиқарилиши кутилмоқда. Янада илғор  iPhone 8'нинг энг арзон талқини эса 1000-1100 доллардан сотилиши тахмин қилинмоқда.

iPhone 7s ва iPhone 7s Plus 12 сентябрда iPhone 8 билан бирга тақдим қилинади.


Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.