iPhone 8 кеча сотувга чиқарилди: 1 кунлик таҳлил

iPhone 8 кеча сотувга чиқарилди: 1 кунлик таҳлил

iPhone 8 билан бирга Apple техникасининг ишқибозларига хос бир анъана ҳам йўқ бўлган кўринади: айфон учун навбатда туриш гашти. Бу тўғрида Financial Times нашри хабар тарқатмоқда.

Гарчи, аввалги флагманларга ўхшаса-да, кучли чипга эга смартфонни харид қилишдан кўра, кўпчилик илғор iPhone X'ни маъқул кўрганга ўхшайди. Гап шундаки, смартфон савдосининг илк кунида Лондонда 7 дона, Сиднейда 30 дона, Сингапурда 50 дона iPhone 8 сотилган.

Мисол учун, iPhone 8 харид қилиш учун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида жойлашган Apple Store дўконига тонгда бор-йўғи 2 нафар харидор ташриф буюрган. Ваҳоланки, ҳар гал янги айфон савдога чиқарилганида бу ерда бутун бошли шаҳарча навбатда турган.

Бу ердаги темир тўсиқ ва панжараларга диққат қилинг. Улар дўконга одам тўлиб-тошиб кетишини тахмин қилиб бу ерга олиб келинган. Бироқ, тўсиқларга ҳам, ёлланган 30 нафар қўрқичига ҳам эҳтиёж қолмади.

Айтиш жоизки. бу ҳолат бутун дунё бўйлаб жойлашган Apple Store дўконларига тааллуқли. Шундай бўлса ҳам, баъзи жойларда Apple ихлосмандлари янги смартфондан биринчилардан бўлиб фойдаланиб кўришдан ўзларинития олмаяптилар. Мисол учун, Грузияга келтирилган илк iPhone 8 учун харидорлардан бири 2,2 минг доллар тўлаган.

Шу сабабли, Apple капитали бир ҳафта ичида $43 млрд долларга камайган. Сўнгги 17 ойда компания акциялари энг паст кўрсаткични қайд этган. Яъни, уларнинг нархи 5,2% га пасайган. Экспертларнинг фикрича, бунга iPhone 8'нинг жамоатчилик томонидан "совуқ" қарши олиниши сабаб бўлган.

Таҳлилларга кўра, iPhone 8 сўнгги 3 йилда энг кам сотилган айфон модели бўлиши мумкин. Кўпчилик ноябрда сотувга чиқадиган iPhone X'ни кутиб турибди. Бунинг бош сабаби -- ромдан холи ҳашамдор дизайн ҳамда қиёфани танийдиган Face ID технологияси. Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, смартфон бозорида камида 1 йил давомида бу флагманга бўлган танқислик юзага келади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.