iPhone 8 нега iPhone X'дан кучлилиги маълум бўлди

iPhone 8 нега iPhone X'дан кучлилиги маълум бўлди

Geekbench бенчмарк-тести янги iPhone ва iPad мобил гаджетларининг платформаси қанчалар самарадор экани акс этган янги скриншотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, бирга тақдим қилинган iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus самарали ишлашда энг илғор айфон ҳисобланган iPhone X флагманидан ўзиб кетган. Буни қуйидаги скриншотларда кўриш мумкин.

Бир ядроли режимда "эгизак саккиз"лар 4195 ҳамда 4128 балл тўплашган. Кўп ядроли режимдаги кўрсаткич эса 10005 ҳамда 9829 балл. iPhone X'нинг бу борадаги натижалари 4028 ҳамда 9287 баллни ташкил қилади. Шундай қилиб етакчи флагман самарадорликда жаҳондаги смартфонлар орасида 3-ўринни эгаллаган.

Бу натижа айнан қайдан омилга боғлиқлиги қизиқ, албатта. Экспертларнинг фикрича, Super Amoled матрицали дисплей ўлчами ҳамда унинг юқори сиғими боис, флагман ўзининг "инилари"дан бир оз орқада қолган. iPhone 8 эса энг ихчам корпус ва дизайнга эга бўлган.

Жумладан:
Apple iPhone 8: 4.7 дюймли, LCD матрицали, 750x1334 пикселли;
Apple iPhone 8 Plus: 5.5 дюймли LCD матрицали, 1080x1920 пикселли;
Apple iPhone X: 5.8 дюймли, OLED матрицали, 2436 x 1125 пикселли.

Ҳар учала iPhone яп-янги A11 Bionic чипи, M11 motion видео картасига эга бўлган. Apple iPhone 8: 2 ГБ / 64 ёки 256 ГБ, Apple iPhone 8 Plus: 3 ГБ / 64 ёки 256 ГБ, Apple iPhone X: 3 ГБ / 64 ёки 256 ГБ хотирага эга бўлган.