iPhone 8'нинг қимматлашишига Samsung айбдор бўлиб чиқди

iPhone 8'нинг қимматлашишига Samsung айбдор бўлиб чиқди

12 сентябрда намойиши кутилаётган Apple'нинг iPhone 8 флагмани камида 1000 доллардан сотилиши кутилмоқда. Таҳлилчи Минг-Чи Куо смартфоннинг нега бу қадар қимматлашиб кетишига изоҳ берди.

Куонинг сўзларига кўра, iPhone 8 нархининг бу қадар ошиб кетиши унга ўрнатиладиган OLED-дисплей таъминоти билан боғлиқ. Маълумки, Samsung компанияси OLED матрицали дисплейларнинг ихтирочиси сифатида, бу турдаги экранни ишлаб чиқаришда "якка ҳоким" ҳисобланади. iPhone учун OLED-панелларни ишлаб чиқариш ва уларга нарх белгилаш ҳам Samsung компаниясининг ихтиёрида. Натижада, ҳар бир янги iPhone'нинг OLED-панели учун Apple 120-130 доллар сарф қилиши керак. Таққослаш учун айтамиз, бир дона iPhone 7 ҳамда  iPhone 7 Plus флагманларининг LCD-модули учун Apple 45-55 доллар сарфлаган.

OLED-дисплейлардан ташқари, iPhone 8'да қиёфани танийдиган 3D-сканер каби қимматбаҳо таркибий қисмлардан ҳам фойдаланади. Шу боис ҳам, Минг-Чи Куо iPhone 8 учун 1000 АҚШ доллари сўралиши табиий экани, қимматбаҳо туркум смартфони қиммат бўлишини маълум қилган.

Аналитик келажакда iPhone нархини арзонлаштириш учун Apple OLED-панел етказиб берувчи бошқа ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик қилиши кераклигини айтмоқда. Ҳозирча бундай салоҳиятли ишлаб чиқарувчи жаҳонда йўқ. 2019 йилда LG Display корхонасигина америкалик смартфонсозга зарур илғор экранларни етказиб бериши мумкин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#iPhone 8

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.