iPhone 8 савдосини яхшилаш учун Apple муҳим қарор қабул қилди

iPhone 8 савдосини яхшилаш учун Apple муҳим қарор қабул қилди

Apple компанияси iPhone 7 ва iPhone 7 Plus'нинг доимий ички хотираси 256 гигабайт бўлган талқинларини энди савдога чиқармайди. Анъага кўра компания бу йил ҳам янги флагманларини тақдим қилгач, шу вақтга қадар сотилган энг қиммат айфонини ишлаб чиқаришни секин-аста тўхтатади. 256 гигабайтли доимий хотирали айфонлар энди Apple'нинг сўнгги флагманларида бўлади.

Apple онлайн дўконида iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларининг 32 ГБ ёки 128 ГБ хотира талқинларигина сотилмоқда.

Компания кутилагнидек муваффақиятли сотилмаётган iPhone 8 ва 8 Plus савдосини яхшилаш учун ҳам шундай қарорга келган. Бу ҳар иккала модел 256 гигабайтли доимий хотирага эга талқинда ишлаб чиқарилади. Ноябрдан сотувга чиқариладиган iPhone X'нинг ҳам худди шунча хотирага эга модификацияси мавжуд.

Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, iPhone 8 ва 8 Plus моделларига бўлган паст қизиқиш компаниянинг "юбилей айфони" билан боғлиқ ва аксарият ишқибозлар қўлларидаги гаджетни инқилобий дизайнга эга iPhone X'га алмаштириш истагида юришибди.

Эслатиб ўтамиз, ишлаб чиқарувчи томонидан iPhone 8'нинг энг арзони 699, iPhone X'нинг энг арзони 999 АҚШ долларига баҳоланган. Пойтахтимиздаги "Малика" савдо мажмуасида энг арзон iPhone 7+ (32 Гб, rose, black) 5 781 000 сўмдан, унинг 256 гигабайтли хотирага эга талқини 6 847 000 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, бу ерда iPhone 8 (64 Гб, gold, silver) 6 437 000 сўмдан бошлаб 7 749 000 сўмгача (256 ГБ), iPhone 8+ (64 Гб) 7 175 000 сўмдан бошлаб 8 651 000 сўм (256 ГБ) гача сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.