iPhone 8 ва Samsung Galaxy S8 ўзаро таққосланди (видео)

  •   DiMaX
  •  3031
  •  10.07.2017 16:29

iPhone 8 ва Samsung Galaxy S8 ўзаро таққосланди (видео)

iPhone 8 тақдимоти санаси яқинлашгани сари, Apple’нинг мазкур юбилей смартфони тўғрисида маълумотлар ҳам тобора кўпроқ чиқиб келяпти. Бу борадаги сўнгги миш-мишларни Hi-Tech Mail.Ru сайти эълон қилган.

Масалан, iPhone 8 тўртта рангда чиқарилади ва улардан биттаси янги ранг бўлади. Бу ҳақда машҳур дизайнер Бенжамин Гескин хабар берган ва, унинг таъкидлашича, янгиси – «кўзгу» ранги бўлади. Гескин ҳатто смартфоннинг мана шу ғайриоддий рангдаги рендерини ҳам тайёрлаган.

Яна бир миш-миш: таниқли дастурчи Жон Грубер ўз Твиттерида ёзишича, iPhone 8’нинг симсиз қувватлаш мосламаси унинг жамланмасида келмаслигидан ташқари, у ҳали анча кейин – смартфон сотувга чиққанидан сўнг чиқарилар экан:


Шунингдек, Unbox Therapy ҳам iPhone 8 прототипини яратиб, уни бугунги кунда бозорда мавжуд бўлган турли гаджетлар билан таққослаб кўрсатди. Мазкур прототип Apple флагмани ҳақидаги энг сўнгги миш-мишларга таяниб ясалган. Хуллас, шу видеолавҳа орқали iPhone 8 ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин:

Unbox Therapy янги iPhone 8’нинг 5,8 дюймлик экранини унинг асосий рақобатчиси – Samsung Galaxy S8 дисплейи билан солиштиради.

Шунингдек, видео янги флагманда Home тугмасаси бўлмаслигини тасдиқлайди. Apple бу девайсида Touch ID датчигини қўлламаслиги, унинг ўрнига юзни таниш функцияси қўшилиши ҳам маълум бўлади. Бу функция эса смартфоннинг олд панелидаги 3D-камера орқали ишлайди.

Хулласи калом, iPhone 8’нинг сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимотига қадар яна маълумотлар чиқадиган бўлса, улардан биринчилар қаторида хабардор қиламиз.


Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!