iPhone 8'нинг рақиби эртага намойиш қилинади, 1 ҳафтадан сўнг сотувга чиқади

iPhone 8'нинг рақиби эртага намойиш қилинади, 1 ҳафтадан сўнг сотувга чиқади

Япониянинг Sharp компанияси томонидан августда тақдим қилиниши кутилаётган Aquos S2 смартфони қатор ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Бу ҳақда PR NewsWire нашри хабар тарқатган.

Рендер суратларига кўра, смартфон бу йилги "байроқдор"лар билан рақобатга киришади ва ромдан холи дисплейи билан трендда бўлади. Аслида Sharp 2014 йилдаёқ жуда юпқа ромли Aquos Crystal'ни тақдим қилган эди. Корпуснинг ён томонини ўраб олган 2 миллиметрли ром, шунингдек экранининг юқори қисми ромсиз ишлангани билан бу гаджет кўпчиликнинг диққатини тортган эди.    

Sharp бош директори Ло Чжуншеннинг сўзларига қараганда, тўлиқ экранли дизайн фойдаланувчи учун визуал қулайликни оширади.

Sharp компанияси тақдимот кунини расман эълон қилди — 8 август. Тақдимот Пекинда бўлиб ўтади ва смартфон 14 августдан сотувга чиқарилади. Унинг 500 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда.

Гаджетга 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 630/660 процессори, 4/64 ГБ хотира, 5,5 дюймли экран ўрнатилади. Бармоқ излари сканери виртуал кўринишда экранда жорий қилинади. Экран юқори сиғимли -- 2040х1080 (4K-дисплейли модели ҳам кутилмоқда) пикселли. Қўш объективли бош камера 8 Мп + 12 Мп сенсорлардан таркиб топади, шунингдек олд камера учун 8 мегапикселли модул танланган.

Экспертларнинг фикрича,  Sharp Aquos S2 дизайн ва техник жиҳатдан кучли жиҳатларга эга бўлади ва бозорда iPhone 8'нинг жиддий рақибига айланиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#iPhone#iPhone 8

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.