iPhone'га уланадиган устара сотувга чиқди

iPhone'га уланадиган устара сотувга чиқди

iPhone ёрдамида соқолни қиртишлаш тушингизга ҳам кирмаган бўлса керак. Бироқ, японлар мана шунақа ажойиб ишланмани ихтиро қилишди.

iPhone учун жаҳондаги илк устара

Япониянинг ҳар хил  гаджет ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Sanko компанияси кечагина ихчамгина электр устарани сотувга чиқарди. Бу гаджет lightning порти ёрдамида iPhone телефонига уланади. Устарада биргина айланувчи тиғ бўлиб, "япон сифати" унинг фаолиятида ҳам ўзини оқлайди.  

Нарх-наво

Ҳозирча бу устара Японияда 9 доллардан сотилмоқда. У ҳақида хабар топган хитойлик "шоввоз" ишлаб чиқарувчилар тез орада худди шундай гаджетни тайёрлаб, ярим баҳосида AliExpress платформасига жойлаштириб қўйишларига шубҳа йўқ.