iPhone’нинг яратилиш тарихи маълум бўлди

iPhone’нинг яратилиш тарихи маълум бўлди

Идеал смартфон деганда негадир кўпчилик Apple корпорациясининг iPhone флагманини кўз олдига келтиради. Айфон жаҳоннинг энг кўп сотиладиган смартфон моделлари қаторига киради. Шу билан бирга, бу смартфон учун 2 ҳисса кўпроқ пул тўлашга тўғри келади.

iPhone смартфони концепцияси ва дизайнини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган Тони Фаделланинг маълум қилишича, Apple компанияси Стив Жобс бошчилигида бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг 100 лаб смартфон моделларининг, плеер, камера каби электроника воситаларининг фаолиятини, ички тузилиш ва дастурий таъминотларини икир-чикиригача ўрганиб чиққан. Топ-менежер Wired нашри билан суҳбатда «Олма»нинг илк смартфони қай тарзда дунёга келгани тўғрисида қизиқарли далилларни айтиб берди.

«Хабарингиз бўлса керак, ўша пайтларда 2006 йилда тақдим қилинган LG Prada сенсор телефони оммалашган эди. Ва кўпчилик экспертлар Apple’ни айфон дизайни ва ишлаш концепциясини айнан ана шу смартфондан ўғирлаганликда айбланган эди. Ҳатто, ўша йили LG Mobile Handset R&D Center компанияси вакиллари Apple компания ғоясини ўғирлаганини расман эълон ҳам қилган эди. Бунга қандай қарайсиз?»

Фаделл журналистнинг бу саволига нисбатан бу смартфон ҳақида эшитганини тасдиқлаб, бу Apple диққат билан ўрганиб чиққан юзлаб телефонлардан бири бўлганини айтди. Унинг маълумотига кўра, компания юзлаб турли электроника воситаларининг фаолиятини ҳам ўрганиб чиққан.

Интервьюда дизайнер Motorola компанияси билан ўша кезлардаги ҳамкорликни ҳам эсга олган. Хусусан, 2005 йилда тақдим қилинган Motorola Rokr телефонига татбиқ қилинган iTunes хизматининг ўша вақт учун чинакам инновация бўлганини айтган.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу иккала компания ҳамкорлиги бундан 20 йил аввал бошланган бўлган. Apple ўзининг Lisa компютерлари учун Motorola’дан процессорлар харид қилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#iPhone

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.