iPhone Photography Awards: айфонда олинган энг яхши суратлар тақдирланди
2007 йилдан бошлаб ҳаваскор ва профессионал фотографлар ўртасида iPhone Photography Awards, яъни iPhone смартфонида олинган яхши фотосуратлар ўртасидаги танлов ўтказиб келинади.
27 июнда танловнинг 2017 йилги ғолиблари эълон қилинди. Танловнинг 10 йиллик юбилейи муносабати билан Нью-Йоркда 140 нафар энг яхши фотосуратлар муаллифлари тақдирландилар. Бу йил танловда иштирок этиш учун мингдан зиёд номзодлар иштирок этишди.
Қуйида уларнинг ичидан энг сараларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Номзодлар айфонларида олинган суратларни танловга тақдим чоғида ҳар бир суратга $3.50 доллардан тўлашлари керак бўлади. Номзодлар орасидан 3 нафар ғолиб пул мукофоти билан тақдирланади.