iPhone савдоси Apple'га бозордаги нуфузини қайтарадими?

iPhone савдоси Apple'га бозордаги нуфузини қайтарадими?

Тайваннинг TrendForce тадқиқот компаниясининг маълум қилишича, 2017 йилнинг тўртинчи чорагида Apple рақиби Samsung'га қараганда кўпроқ смартфон сотишга муваффақ бўлади.

TrendForce таҳлилларига кўра, йилнинг сўнгги чорагида смартфон бозорида сотиладиган жами смартфонлардаги iPhone улуши 19,1% га ошади. Samsung бу чоракда бозорда сотилган 18,2% "ақлли телефон"ларга эгалик қилади. Шунингдек, етакчи бешликдан Хитойнинг Huawei, OPPO ҳамда Xiaomi смартфон брендлари ўрин эгаллайди.

Жумладан, жаҳон бозорида сотилган смартфонларнинг 10 фоизидан ошиғига Huawei, 7 фоизига OPPO ҳамда 6 фоизидан зиёдига Xiaomi эгалик қилиши кутилмоқда.

Samsung тўртинчи чоракда iPhone X билан рақобатда ғолиб келиш учун асосий эътиборини флагман смартфонларини ишлаб чиқаришга қаратади. TrendForce'га кўра, Samsung мазкур чоракда 77 млн дона смартфон сотади. Бу эса 3-чоракдаги савдодан 5% га кам дегани.

Натижалар ўзини оқлайдиган бўлса, Apple йилни таассуротли муваффақият билан якунлайди. Samsung асосан ўрта ва ҳамёнбоп нархли смартфонлар сотишса, Apple компанияси iPhone 8, 8 Plus ҳамда "Х" моделларидан катта фойда олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.