iPhone SE 2: «жонли» суратлар, аниқ ўлчамлари ва тақдимот кунигача маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  2311
  •  12.05.2018 19:28

iPhone SE 2: «жонли» суратлар, аниқ ўлчамлари ва тақдимот кунигача маълум бўлди!

Apple корпорацияси 2016 йили нисбатан ҳамёнбоп ва ихчам iPhone SE русумли смартфонини тақдим этган эди. Унинг кутилмаганда жудаям оммалашиб кетгани боис, бу йил иккинчи авлодини ҳам чиқаришмоқчи.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 янги видеороликда: «Home» тугмачаси ва 3,5 мм.лик аудиотирқиши йўқ!

Куни кеча таниқли инсайдер Вениамин Гескин ушбу айфон учун тайёрланган дисплейнинг «жонли» расмини эълон қилган эди. Энди эса, ихчам айфоннинг иккинчи авлоди iPhone X дизайнида эканини тасдиқловчи маълумотлар турли манбалардан тарқала бошлади.

Улар орасида, жумладан, айфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Olixar компанияси ҳам бор. У нафақат iPhone SE 2 экранининг ҳимоя шишасини кўрсатди, балки олинган маълумотлар асосида бу айфон рендерини ҳам ясади. Мана, у эълон қилган суратлардан бири:

Аввал ҳам хабар қилганимиздек, янги смартфон корпусининг дизайни оригинал iPhone SE моделиникидан фарқ қилмайди. Фақат унинг экрани iPhone X дизайнида – ромсиз ва тепасида «ўйиқ»ли бўлади.

ЎҚИНГ: Машҳур инсайдер iPhone SE 2 дисплейининг «жонли» суратини эълон қилди

Мана шу тепадаги «кемтик»да динамик, олд камера ва юзни сканерловчи Face ID тизими датчиклари жойлашади.

iPhone SE 2 корпусининг ўлчамлари ҳатто олдинги «авлод»идан ихчамроқ ҳам – 121х55,8 миллиметрга тенг бўлади. Оригинал iPhone SE корпуси эса 123,8х58,6 миллиметрликдир.

Шунингдек, машҳур инсайдер Эван Бласс янги айфоннинг номи iPhone SE (2018) бўлишини ҳам эълон қилган.

Шунингдек, инсайдерларга кўра, иккинчи авлод iPhone SE смартфони WWDC 2018 анжумани доирасида, 4 июнь куни тақдим этилади.

Ҳозирча эса юртимизда ҳам Apple’нинг олдинги моделлардаги смартфонларини харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган iPhone нархлари (2018 йил 11 май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!