iPhone SE 2 зўр смартфон бўлади, 3 та "минус"ни ҳисобга олмаганда

iPhone SE 2 зўр смартфон бўлади, 3 та

2018 йилнинг 9 январь куни Apple мухлислари учун тарихий кун бўлди – ниҳоят, iPhone SE моделининг иккинчи авлодини ишлаб чиқариши тасдиқланди. Девайс Ҳиндистонда иш бошлаган заводда йиғилади. Гаджетнинг "Special Edition 2" деб номланиши аниқ эмас, бироқ бу ҳозирча муҳим ҳам эмас.

Энг қизиқ томони смартфон қуйидаги жиҳатларга эга бўлади: А10 процессори, 2 Гбайт оператив хотира, 12 мегапикселли бош камера, 4 ёки 4,2 дюймли экран, шиша корпус ҳамда симсиз қувватлашни қўллаб-қувватлаш технологияси.

Қолаверса, нарх – 32 гигабайтли версия 400 долларга сотилиши хабар қилинмоқда! 128 гигабайтли хотира талқини ҳозирча қанча туриш маълум эмас. Аммо сотувга чиқиш вақтини тахмин қилиш мумкин: баҳор ёки ёзда.

Шундай қилиб, инсайдерларга суянадиган бўлсак, ҳозирча Apple ишлаб чиқармоқчи бўлган ихчам моделга хос 3 та салбий жиҳатларни санаб ўтиш мумкин.

Митти экран
iPhone SE 2 корпуси (аниқроғи iPhone 5'ники) ромдан холи бўлгани ҳисобига экран диагонали катталашган. Бу орқали Apple Android мухлислари бўлган аудитория дидини ҳам забт этмоқчи. Яъни, ихчам смартфонлар бозорини. Sony брендини ҳисобга олмаганда, бозорда ихчам андроид моделлар қолмади.

Экспертларнинг фирикча, iPhone SE 2 экрани камида 4,5-4,7 дюймли бўлиши -- мақсадга мувофиқ. Натижада, бу смартфон фойдаланувчиси учун ҳам қулай. Афтидан, Apple раҳбарлари нархни арзонлаштириб, 400 доллар эвазига имкон қадар "уриб" қолинган смартфон яратишмоқчи.

Натижада, ишбилармон америкалик яна 2012 йилга хос ўлчамдаги смартфонни тақдим қилмоқчи. Алдашни нима кераги бор: тўрт дюймли смартфон – бу жуда кичик, 4,2 дюйм ҳам жуда зўр таклиф эмас. Мисол учун, фильм кўрганда ёки матн ўқиганда, терганда кўз зўриқиб қолади. Бугун ҳаёт ўзгарди, фойдаланувчи диди ҳам ўзгарди – ҳаёт ҳам, харидор ҳам катта экранларни талаб қилади.

Тушуниш керак: 4 дюймли биринчи авлод iPhone SE қурилмаларини одамлар ўлчами учун эмас. арзон бўлгани учун харид қилишган. Сўнгги вақтга келиб унинг халқаро бозордаги баҳсои 350 АҚШ долларига етган.

Шу боис, iPhone SE (2018)'ни iPhone 8'нинг шунчаки мини-версияси бўлиши ачинарли. Тўғри, янгича дизайн қизиқ туйилиши мумкин.

32 Гбайт доимий хотира

Гап шундаки, Apple бу гал хотирадан "уриб қолмоқчи".

Тўғри, бугун маълумотларимизни "булутли" хотираларда сақлашимиз ва смартфонни хотира муаммосидан халос этиш мумкин. Шундай бўлса ҳам, 32 гигабайтли хотира – мисоли 2 кишилик автомобил, нимадир кам. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 32 гигабайт – бу:

– Керакли иловалар билан тўлиб қолади;

– Саноқли суратлар-альбоми;

– Кундалик фотосуратлар учун жой;

– Қисқа видео дегани.

Симсиз қувватлаш
Apple умидсиз йўналишга пул сарфламоқда. iPhone 8, iPhone X ёки бошқасида ҳам бу технология ўзини оқламади. Боиси, бундан фойдаланиш учун харидор яна пул сарфлаши, зарур мосламани харид қилиш керак. Арзон смартфон хоҳлаган харидорнинг бу функциядан фойдаланишига ишониш қийин. Қолаверса, смартфон бундай док-станция ёрдамида қувватини 100 фоизга 5-6 соатга тўлдиради. Бу вақт ичида эса телефонга тегмай туриш керак бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, иккинчи авлод iPhone SE девайси сифатли, нисбатан ҳамёнбоп ва самарадор смартфон. Фақат унинг нархини бир оз пасайтириш керак. Ана шунда Apple ўзи хоҳлагани каби ўрта нархли смартфонлар бозорида ҳам бирор натижага эришади.

Иккинчи авлод iPhone SE қурилмаси қанча туради?
Гарчи, ҳозирча аниқ маълумот бўлмаса ҳам, бироқ "шамол" эсиб турибди. Унга кўра, Apple iPhone SE (2018) 400 АҚШ долларига баҳоланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!