"iPhone SE-2018"нинг тақдимот санаси маълум қилинди

Сўнгги йилларда Apple компанияси йилига 3 та йирик тақдимотни ўтказиб келмоқда. Улардан бирида дастурий таъминот маҳсулотлари, аниқроғи macOS, iOS, tvOS ва watchOS операцион тизимлари намойиш қилинса, иккинчи тақдимотда янги смартфон ва смарт-соатлар тақдим қилинади, шунингдек учинчи тақдимот ҳам янги девайс ва планшетлар билан қизиқарли тус олади. Бундан бир ярим йил аввал, яъни 2016 йилнинг 21 мартида америкалик корпорация жаҳон эътиборига iPhone SE смартфонини тақдим қилган эди. Бу ўзига хос ва кутилмаган модел бўлганини ҳозиргача ҳам кўпчилик таъкидлайди.

Ихчамлик, техник ўзига хослик ва нисбатан ҳамёнбоп нарх-навоси билан у кўпчиликни ўзига тортди. Уни Apple'нинг кўп сотилган айфон моделлари қаторига қўшиш мумкин. Шу боис, корпорация 2018 йилнинг мартида ҳам янгича дизайндаги iPhone SE'ни тақдим этишни режа қилмоқда.

Маълумотларга кўра, iPhone SE смартфони ўзининг техник хусусиятларини iPhone 7'дан мерос қилиб олади. Яъни, 4 ядроли Apple A11 Fusion процессори, 2 гигабайтли тезкор хотирани ҳам. Шу билан бирга, ихчам "қад-қомат" ҳамда 4 дюймли экран, металл корпус ва ҳозирги дизайн сақлаб қолинади. Манбага кўра, 2018 йилги iPhone SE модели диагонали 4,7 дюймга тенг, ён томонлари ромсиз OLED-экранга эга бўлади.

ЎқингiPhone SE (2017): йилнинг энг муносиб ўртаҳол смартфони

Агар тарихга назар солсак, Apple 2015 йилдаги тақдимотини 9 март куни ўтказган эди. 2016 йилда тақдимот 21 мартда бўлиб ўтди. Шуларни инобатга олсак, iPhone SE смартфони 2018 йил март ойининг ўрталарида тақдим қилинади ва орадан кўп ўтмасдан сотувга чиқарилади.

Apple одатда мартда бўладиган тақдимотларини ҳафтанинг душанба кунига белгилайди. Шунга ҳам диққат қиладиган бўлсак, янги iPhone SE модели 8, 15 ёки 22 март куни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Агар аксарият жаҳон давлатларида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни эканини ҳисобга олсак, америкалик корпорация тақдимотни бу кунга режа қилмайди. Шу тахлит, Apple янги ихчам флагманини намойиш қиладиган кун деярли маълум бўлади -- 15 март. Шунда смартфоннинг март ойининг иккинчи ярмида сотувга чиқиш эҳтимоли янада ошади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.