iPhone ва iPad’да боланинг нобоп сайтларга киришини чеклаймиз

  •   DiMaX
  •  322
  •  12.01.2018 15:14

iPhone ва iPad’да боланинг нобоп сайтларга киришини чеклаймиз

Apple компанияси яқинда ўзининг iOS мобил операцион тизимига ота-оналар назорати учун қўшимча жиҳозларни татбиқ этишга ваъда берди. Бироқ фарзандига «тишланган олмали» телефон ёки планшет олиб берган ота-оналар унгача ҳам айрим чекловларни ўзлари ўрнатишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Болаларни интернетдаги хавфлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Жумладан, бола билиб-билмай «катталарга мўлжалланган» сайтларга кириб кетишининг олдини олиш учун қурилманинг созламаларида айрим ўзгаришларни амалга ошириш етарли. Бунинг учун iPhone ёки iPad’да қуйидагиларни бажариш лозим:

1-қадам. Қурилманинг «Созламалар»и – «Настройки» менюсидаги «Асосийлари», яъни «Основные» бўлимига ўтиб, «Чекловлар» («Ограничения») бандига кирасиз.

2-қадам. Шу жойдаги «Чекловни ёқиш» «Включить Ограничения»ни босиб, мазкур менюга киришини чекловчи паролни ўрнатасиз. Агарда чекловлар пароли аввалроқ ўрнатилган бўлса, ўшани теришнинг ўзи кифоя.

3-қадам. Энди рухсат этилган контентга эга сайтларни белгилаш учун «Разрешенный контент» бўлимига кириб, «Веб-сайты» бандини танлайсиз.

4-қадам. Шу жойидаги «Лимит контента для взрослых» бандига белгича қўйиб қўясиз, бу параметр Safari браузерида «катталарга мўлжалланган» сайтларнинг очилишини чеклайди. Худди шу менюнинг ўзида сиз яна, тақиқланган сайтлар рўйхатига ўзингиз бирор сайтни киритишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун, ҳеч қачон рухсат этилмайдиган сайтлар – «Не разрешать никогда» бўлимига кириб, унга сайт қўшиш учун «Добавить сайт» тугмачасини босасиз. Очилган майдончага ўша – болангиз кирмаслиги керак бўлган сайт манзилини киритиб қўясиз.

Бўлди, тайёр! Шу оддий усул билан фарзандларингизнинг ўз iPhone ёки iPad’и орқали нобоп сайтларга киришини чеклаб қўйсангиз, олам гулистон.

ЎҚИНГ: Нега боланинг гаджетлар билан ўтказадиган вақтини чеклаш керак?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.