iPhone X: 2012 йилдаги муваффақият такрорланмоқда

iPhone X: 2012 йилдаги муваффақият такрорланмоқда

Бир ҳафталик таҳлилларга кўра, iPhone X модели iPhone 8 ҳамда 8 Plus смартфонларига қараганда яхши сотилмоқда. Ҳар учала айфонларнинг савдога чиқарилганидан сўнг қайд этилган илк уч кунлик натижалар шундан далолат бермоқда.

Localytics таҳлил ва тадқиқот компаниясининг маълум қилишича, савдонинг илк ҳафтасида сотилган iPhone X улуши жаҳон бозорида сотилган жами iPhone смартфонларининг 1 фоизини ташкил қилмоқда.

Таққослаш учун таҳлилчилар савдонинг биринчи ҳафтасида сотилган жами iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларини ҳисоблаб кўрадилар: iPhone 8 улуши жами сотилган айфонлар савдосида 0,3% ҳамда iPhone 8 Plus моделининг улуши 0,4%.

Қисқа фурсатда iPhone X'нинг айфон бозорининг 1 фоизлик улушини эгаллаши -- яхши натижа! Бу муваффақиятни 2012 йилнинг 19 сентябрида сотувга чиқарилган iPhone 5'дан сўнг ҳали бирор янги айфон янгилай олмаган эди.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.