iPhone X 2018 йилда Apple'нинг тарихий ном қозонишига сабабчи бўлади

iPhone X 2018 йилда Apple'нинг тарихий ном қозонишига сабабчи бўлади

Apple Inc. акциялари бу йилги молиявий йилда яхши ўсиш кўрсаткичларини қайд этмоқда. Корпорация жуда тез вақт ичида инсоният тарихидаги илк 1 триллион доллар капитализацияга эга брендга айланиши мумкин. Ва, бу воқеалар айнан сўнгги флагман туфайли янада тезлашмоқда.

GBH Insights компанияси таҳлилчиси Даниэл Ивеснинг фикрларига кўра, iPhone X'нинг яхши сотилиши ва хизматлар эвазига ошиб бораётган даромад тез орада Apple'нинг муваффақиятини таъминлаб беради. Натижада, 2018 йилдаёқ у 1 триллион долларга эга корпорацияга айланади.

Акциялар нархи тушиб кетганида корпорациянинг бозор баҳоси 878 миллиард долларни ташкил қилган эди. Жорий йилнинг ноябр ойи ҳолатида Apple баҳоси илк маротаба 900 миллиард АҚШ долларига кўтарилган.

Иқтисодчиларнинг фикрича, Apple 2018 йилда смартфон сотиш бўйича аввалги рекордни (2015 йилда 231 миллион дона айфон сотган) янгилайди ва 258 миллион дона iPhone сотади. Улар орасида энг кўп сотиладиганлари, шубҳасизки, iPhone X, iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus бўлади.

iPhone X'нинг энг арзони 999 доллар бўлса ҳам, аксарият фойдаланувчилар янада қиммат -- 256 Гбайт.ли талқинни маъқул кўришмоқда. Натижада, йиллик сотиладиган айфонларнинг ўртача баҳоси янги йилда 746 долларга кўтарилади (2017 йилда 666 доллар).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!