iPhone X Apple муҳандисининг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлди

iPhone X Apple муҳандисининг ишдан ҳайдалишига сабаб бўлди

Apple муҳандисларидан бири унинг қизи iPhone X савдосидан аввал смартфонни суратга олиб, тарқатгани учун ишдан бўшатилган. Қайд этилишича, бу билан қиз компания қоидаларини бузган ҳисобланади.

YouTube тармоғида эълон қилинган видеода Apple корпорациясининг янги қароргоҳида сайр қилиб юрган Брук Амелия Питерсон исмли блогер қиз iPhone X флагманини кўрсатиб, бу унинг отасига тегишли эканини айтади. Кўп ўтмасдан Apple вакиллари қизга чиқиб, видеони зудлик билан ўчириб ташлаш кераклигини сўрашади. Гарчи, бу ролик тезда ўчирилган бўлса ҳам, Apple унинг отасидан тушунтириш хати ёздириб олиб, ишдан бўшатиб юборди.

Брук навбатдаги видеосида ҳали бирор ролиги унга бу қадар шуҳрат келтирмаганини маълум қилган. Шунингдек, блогернинг фикрича, компаниянинг бу қарори адолатсизлик. Боиси, YouTube тармоғида iPhone X иштирокида роликлар кўп ва унинг видеоси ҳам улардан фарқ қилмайди.

The Verge нашрига кўра, Питерсоннинг ишдан бўшатилиши видеода акс этган ҳамда қурилманинг дастур ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган QR-код ва қурилма моделининг кодли номи сабабчи бўлиши мумкинлигини ёзмоқда. Шу билан бирга, Apple кампусида суратга олиш қатъиян тақиқланади. Корпорация ходимининг ишдан бўшатилишига бирор муносабат билдирмаган.

iPhone X 3 ноябрдан сотувга чиқарилади. Унинг энг арзони компания томонидан 1000 АҚШ долларига баҳоланган. Жаҳон бозорида эса бу нарх янада ошади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.