iPhone X'да кичик бир муаммо бор

iPhone X'да кичик бир муаммо бор

iPhone X'нинг илғор ва ёрқин дисплейи устидан жой олган бир бўлак "қирқим", яъни қатор сенсор ва датчиклар ўрин олган ўйиқ жой ўйин ҳамда видео тасвирнинг бир бўлагини "ютиб қўяди". Яъни, контентнинг ана шу ўйиққа тўғри келган қисми кўринмай қолади.
Ҳозирча масала илова ишлаб чиқарувчиларининг маҳоратига боғлиқ бўлиб турибди. Боиси, улар ўз иловаларини бу дизайнга мослаштиргунларига қадар бир неча ҳафта керак бўлади.

 

Apple корпорацияси замондан орқада қолмаслик учун iPhone X флагманини ромдан холи дизайнда, олд панелни тўлиқ дисплейдан иборат шаклда ишлаб чиқаришга қарор қилган. Бунгача худди шундай "бесўнақай" деб ҳисобланган "оролча"га Essential PH-1 смартфони эга бўлган.

Apple илова ишлаб чиқарувчиларидан iPhone X'нинг бу жиҳатини тақдимотгача яширгани боис, 3-томон, яъни Apple ва унинг ҳамкор дастур ишлаб чиқарувчилари бу ноқулайликдан бирдан шошиб қолишди. Уларда эса iPhone X билан боғлиқ бу масалани ҳал қилиш учун 3 ноябрга қадар имкон бор.



Сенга лимон отишса, сен лимонад тайёрлаб ич!
Apple ҳозирча бу жиҳатга эътибор бермасликни ва бунинг яхши томонини кўришни сўрамоқда. Компаниянинг фикрича, бу жиҳат мисоли лимон -- душманлар уни компанияга хоҳлаганча отишлари мумкин. Бироқ, бу ўринда ундан лимонад тайёрлаш -- энг яхши чора.

Мисол учун, дастур ишлаб чиқарувчилари бу ўйиқ боис, дисплейнинг икки ёнида юзага келадиган бўш жойларга турли амалларни бажарувчи виртуал тугмалар, ҳар хил функцияларни бажарувчи жиҳатларни татбиқ қилиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.