iPhone X’даги инновация бўйича Apple’га қарши Meizu ва MediaTek майдонга тушяпти!

iPhone X’даги инновация бўйича Apple’га қарши Meizu ва MediaTek майдонга тушяпти!

Купертинолик гигантнинг «юбилей айфони»даги Face ID технологияси намойиш пайтидаёқ панд бергани етмагандек, кейин ҳам кўп танқидларга сабаб бўлмоқда. Аммо айнан шу тақдимотдан кейин деярли барча йирик смартфонсозлар бирданига юзни таниш бўйича ўз технологияларини яратишни хоҳлаб қолишди.

Айни шу технология борасида энди Хитойнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири –  Meizu компанияси MediaTek билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Meizu глобал маркетинг бўлими раҳбари Ард Боуделинг ўзининг твиттер-аккаунтида ёзган

«Биз смартфонларда юзни таниш бўйича энг яхши технологияни яратиш борасида @MediaTek билан бирга иш олиб бормоқдамиз. Уни сизга 2018 йили намойиш этиш ниятидамиз», деган Meizu вакили.

Айтиб ўтиш ўринлики, одатда бирор технология бўйича Apple киритган янгиликлар бошқалар учун ўрнак бўлиб хизмат қилади. Бу каби ҳолларда рақобатчилар ва фойдаланувчилар аввалига ҳайратланишади, сўнг эътироз билдиришади, кейин эса аксарияти Apple’га эргашишади.

ЎҚИНГ: Android ўзлаштирса арзийдиган iPhone 7’даги жиҳатлар

Ард Боуделинг сўзларига кўра, Meizu ва MediaTek ҳамкорлигида яратилаётган Face ID талқини бозордаги энг яхшиси бўлади. Аммо унинг айнан нимаси яхши бўлиши айтилмаган. Фақат бу технологияни келаси йили намойиш этмоқчи эканликларигина маълум. Афтидан, уни mblu Zero смартфони тақдимотида кўрсатишса ва илк бор шу қурилмага татбиқ этишса керак.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.