iPhone X энг қиммат ва энг арзон сотиладиган мамлакатлар билан танишинг

iPhone X энг қиммат ва энг арзон сотиладиган мамлакатлар билан танишинг

Apple 12 сентябрда тақдим қилган iPhone X учун аввалдан буюртмани 27 октябрдан бошлаб расмийлаштириш мумкин. Сотувга кумуш ёки кул рангли корпусда чиқариладиган флагманнинг 64 ва 256 гигабайтли доимий хотирали талқинлари ишлаб чиқарилади. Тезкор хотира сиғими эса 3 гигабайт.  

Флагман 3 ноябрдан сотувга чиқарилади. Унинг нархи АҚШда 999 доллардан бошланади! Энг қиммати эса $1,149 доллардан сотилади. 

Бошқа мамлакатларга янги айфон янада қимматлашиб кириб боради. Жумладан, Италия, Ирландия ҳамда Россия iPhone X энг қиммат нархда сотиладиган мамлакатлар ҳисобланади.

Хусусан, энг илғор айфоннинг энг арзон талқини Италияда 1,415, Ирландияда 1,404 ҳамда Россияда 1,387 АҚШ долларидан сотилади. Ҳиндистон, Франция каби давлатларда эса бу моделнинг 1,380 АҚШ долларидан сотилиши маълум бўлган. Мазкур талқин Хитойда 1,274 доллардан сотувга чиқарилади.  

iPhone X'нинг арзонлиги бўйича АҚШ дан кейинги ўринларда Япония ва Канада турибди. Бу мамлакатларда 64 гигабайтли талқин 1,021 ҳамда 1,080 доллардан сотилади. Гонконгда ҳам смартфоннинг нархи "инсоф доирасида"гидек: 1,092 доллар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#iphone X

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.