iPhone X'га муддатидан аввал, индиндан буюртма бериш мумкин

iPhone X'га муддатидан аввал, индиндан буюртма бериш мумкин

АҚШ да ўтадиган "trade-in" дастури иштирокчилари 2017 йилнинг 23 октябридан бошлаб iPhone X флагманига олдиндан буюртма бериш имконига эга бўлдилар. Маълум бўлишича, илк партия учун тайёрланган 3 миллионга яқин iPhone X хариди учун катта тартибсизлик юзага келиши мумкин.

Одатда янги айфон олиш иштиёқидаги мухлислардан абжир ва ўта ҳушёр бўлиш талаб қилинади. 23 октябрдан ўтказиладиган iPhone Upgrade дастурида ўзининг эски айфонидан воз кечиш орзусида юрганлар қатнашишлари мумкин. Эски айфонлар эвазига бериладиган кредит аризаси ёрдамида америкаликлар бошқалардан бир ҳафта олдин iPhone X'га буюртма беришлари мумкин.

iPhone X'га буюртма бериш бўйича қўлланма Apple'нинг Америка ҳудудига мўлжалланган расмий сайтида ва Apple Store'нинг иловасида эълон қилинган.

Акцияда иштирок этиш учун Apple Store иловасини юклаб олиб, iPhone X'нинг зарур версиясини танлаш ва керакли кредит аризасини олиш, сўнг 27 октябрда ўтказиладиган текширувдан ўтиш керак бўлади. Одатда бундай дастур иштирокчилари янги айфон пулини 24 ой мобайнида тўлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Худди шундай дастур iPhone 8 ва iPhone 8 Plus учун ҳам ташкил қилинган.

Upgrade дастурида фойдаланувчи эски айфонни топширади ва дастлабки 12 ойлик тўловни бошланғич бадал сифатида тўлайди. Бунда айфоннинг қанчалик эски ёки янги модели экани аҳамиятсиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.