iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Хўш, натижа қандай?

iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Хўш, натижа қандай?

Ўтаётган ҳафтада жаҳон бозорларига сотувга чиқарилган Apple iPhone X 2 та 12 мегапикселли сенсорлари билан кучли бош камерага эга бўлган. Бош камерадаги ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган. Бу эса видео тасвирга олишда қўл келади. Хусусан, бош камера секундига 60 та кадр мавжуд 4K видео суратга олади.

Бош сенсор f/1.8 диафрагмали ёруғлик линзасига эга бўлган. Телефото учун эса f/2.4 апертурали линза танланган. Бу эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат олиш учун хизмат қилади. Айниқса, 4 тусли LED фоточақноғи сурат сифатли чиқиши учун жонбозлик кўрсатади.

ЎқингiPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

iPhone X камерасининг имкониятлари Panasonic GH5 профессионал фотокамераси имкониятлари билан таққосланди. 20 мегапикселли матрицага эга бу камера видео тасвир олиш махсус ишлаб чиқарилади. Смартфон бу камера олдида ўзини йўқотиб қўймади. Қуйидаги суратларда бунга ўзингиз баҳо беринг.

 

iPhone X қоронғу шароитда суратга олишда бир оз ожизлик қилган. Смартфон билан солиштирганда, GH5'нинг матрицаси катта ва ёруғликни тўплаш имкони унда юқори. Шу билан бирга, суратни яқинлаштириб олганда iPhone X деталларни акс эттиришга қийналиб қоляпти. Смартфондаги оптик яқинлаштириш ҳамда дастурий таъминот бу ўринда кучсизлик қиляпти. Қолаверса, смартфонда оптик барқарорлаштириш тизими ҳам профессионал фотоаппаратдан кўра кучсизроқ.

Бироқ, ёруғлик яхши шароитда iPhone X муносиб натижалар кўрсатмоқда. Айниқса, ранглар ўртасидаги қарама-қаршиликни акс эттиришда айфон флагмани қобилиятли.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.