iPhone X муаммоларидан жабр тортган фақатгина Apple эмас...

iPhone X муаммоларидан жабр тортган фақатгина Apple эмас...

Apple’нинг сўнгги флагманидаги учраётган хатоликлар нафақат купертинолик гигантнинг ўзига, балки унинг ҳамкорларига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берган.

Жумладан, кўпроқ Foxconn номи билан машҳур бўлган Hon Hai Precision Industry ўз даромадининг кейинги ўн йил ичидаги энг катта пасайиши кузатилганини маълум қилган. Бу молиявий зарар купертинолик гигантнинг iPhone X флагмани ишлаб чиқарилишидаги етишмовчиликлар билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: iPhone X фойдаланувчилари аллақачон нуқсонлардан шикоят қила бошлашди

Hon Hai Precision Industry ҳисоботига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида унинг даромади 696 миллион долларгача тушган. Ўтган йилнинг шу давридаги 1,09 миллиард доллар миқдоридаги даромадга солиштирсак, Foxconn фойдаси 39 фоизга пасайиб кетганига гувоҳ бўламиз. Бу – 2008 йилнинг сўнгги чорагидан бери компания даромадининг энг йирик пасайишидир.

Маълумки, Foxconn – «юбилей айфони»нинг ягона йиғувчисидир. Тайванлик бу компания бизнесининг ярмидан кўпи айнан Apple билан боғлиқ. Мазкур флагманнинг бутловчи қисмлари етишмаслиги сабабли, компания даромаднинг сақланиши учун етарли миқдорда iPhone X йиға олмаган. Асосий муаммолар OLED-дисплей етишмовчилиги ҳамда Face ID модулларини тайёрлашнинг техник жараёни билан боғлиқ бўлган.

ЎҚИНГ: Apple илк партияда рекорд миқдорда кам iPhone X жўнатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.