iPhone X'ни кутмасдан "Малика"дан iPhone 8 харид қилиш учун 3 сабаб

iPhone X'ни кутмасдан

Apple сентябрда биратўла 3 та iPhone моделини тақдим қилган эди. Ҳозирча компания мухлислари қайси бир айфондан сотиб олиш масаласида бош қотириб туришибди. Шубҳасизки, кўпчиликнинг фикрича, улар орасида iPhone X алоҳида ўрин эгаллайди.

Шу билан бирга, Apple намойиш қилган iPhone 8 ва 8 Plus флагманлари ҳам кучли платформага, яъни илғор A11 Bionic процессорига, такомиллашган камералар ва бир оз ўзгарган ташқи кўринишга эга бўлган.

Гарчи, инновацион ва жозибадор жиҳатлар билан таъминланган бўлса ҳам, iPhone X нархининг 1000 доллардан ошиб кетиши оқибатида, Apple мухлислари нисбатан арзон моделларни харид қилишга мажбур бўладилар. Яъни, iPhone X iPhone 8'дан деярли 40% қимматроқ.

Мисол учун, iPhone 8'нинг энг арзони 699 доллардан сотувга чиқарилгани, "Малика"да бу талқин (64 Гб) 6 437 000 сўмдан бошлаб сотилаётганини ҳисобга олсак, ноябрда сотувга чиқариладиган 1000 долларлик iPhone X баҳоси юртимизда 10 миллион сўмдан ошиб кетади. Ундан кўра, iPhone 8 харид қилган мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, iPhone 8 харид қилишнинг бошқа муҳим сабаблари ҳам топилади.

iPhone 8 (чап) ва iPhone 7 (ўнг)

iPhone 8 — энг ихчам янги iPhone.

iPhone 8 2017 йилда янгиланган айфонлар орасида энг ихчамгина корпусга эга бўлди. Тақослаш учун айтамиз, унинг бўйи 138,4 мм ва кенглиги 67,3 мм. iPhone X ўлчами: 143,6 мм ва 70,9 мм. Яъни, уни кафтда тутиш ва бир қўлда бошқариш жуда осон. Айфон мухлислари яқин-яқингача ҳам "лопатафон"ларни ёқтиришмас эди. Кенжа айфон вазни ҳам қулай -- 148 грамм.

4.7 дюймли гаджетга True Tone LCD матрица танланган. Ундаги пикселлар сиғими 1334 x 750 белгига тенг, яъни ҳар дюймда 326 та пиксел. Олд панелнинг 65.6% қисми экрандан иборат.

Apple'нинг аввалги барча аксессуарларини қўллаб-қувватлайди

iPhone 8 аввалги йилги моделларга нафақат кўриниш жиҳатидан, балки ўлчамлари жиҳатидан ҳам ўхшаб кетади. Шу боис, айфонлар учун чиқарилган аксессуар ва чехоллар бу гаджетга ҳам тўғри келади.

«Home» тугмаси ва бармоқ излари сканерининг борлиги

Янги смартфон танлаётганда бармоқ излари сканерига аҳамият қаратиш бугунги харидорларнинг бош талаби. Айниқса, iPhone X тақдимотида ундаги юз-қиёфа сканери "қовун тушириб" қўйгач, кўпчилик синовдан ўтган бармоқ изи сканерини афзал кўриши мумкин.

Шунингдек, iPhone 8 ҳам симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлган. У ярим соатда қувватини 50 фоизга тўлдира олади.

Қолаверса, бу модел ҳам яхши сурат олувчи камера билан таъминланган. iPhone 8'нинг 12 мегапикселли ва кенг бурчак остида суратга олувчи бош камераси учун f/1.8 стандартидаги диафрагма, яъни ёруғлик тақсимловчи қурилма ўрнатилган. Селфи камера сиғими -- 7 мегапиксел. Тўғри, бу жиҳатдан iPhone 7 билан бир хил. Бироқ, илғор чип ва камера ўртасидаги ҳамкорлик камерага таассуротли суратлар олиш имконини беради.

Шу билан бирга, iPhone X каби, iPhone 8 ҳам IP67 гувоҳномаисга эга ва сув ва чанг таъсиридан қўрқмайди. Унинг корпуси ҳам пишиқ алюминийдан тайёрланган.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.