iPhone X'ни йиғишда ўқувчилардан фойдаланилган

iPhone X'ни йиғишда ўқувчилардан фойдаланилган

Apple корпорацияси iPhone X смартфонини йиғишда мактаб ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланганликда айбланмоқда. Бу тўғрида Financial Times (FT) 21 ноябрда Чжэнчжоудаги мактаб ўқувчиларига асосланиб хабар тарқатмоқда.

17 ёшдан 19 ёшгача бўлган 6 нафар ўсмирлар ўзлари ва яна 3 минг нафар тенгдошлари билан шу йилнинг сентябрида Apple'нинг тайванлик пудратчиси бўлган Hon Hai Precision Industry (Foxconn) заводида ҳар куни 11 соатдан меҳнат қилишгани ҳақида маълум қилишган. Уларнинг сўзларига кўра, 3 ой давом этган иш ўқувчилар ўртасида "меҳнат амалиёти" деб тарғиб қилинган.

«Бизни у ерга мактабимиз юборган», — дейди ўқувчилардан бири. «Бу ердаги ишнинг ўқишимиз билан бирор боғлиқлиги йўқ эди. Мени ўзим бир кунда 1.2 минг дона iPhone X камерасини йиғиб берганман».

Apple ва Foxconn заводда мактаб ўқувчиларининг ишлашганини тан олиб, бу тадбир кўнгилли равишда амалга оширилганини маълум қилишган. Компания бу ўқувчиларга имтиёз ва компенсация тўланишини ҳам айтган. Ҳудудий таълим вазирлигининг маълум қилишича, бу меҳнат ўқувчиларнинг меҳнатга лаёқатини оширади. Ҳозирча Хитой ҳукумати бу борада бирор муносабат билдирмаган.

Foxconn заводида иш айни қизиган ва ҳозирда бу ерда 300 мингдан зиёд одам меҳнат қилмоқда. Бу меҳнат кучи билан кунига 20 минг дона смартфон чиқаришга эришилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!