iPhone X'нинг илк эгалари флагманни қадоқдан олиб, фойдаланиб кўришди (Видео)

iPhone X'нинг илк эгалари флагманни қадоқдан олиб, фойдаланиб кўришди (Видео)

Apple 27 октябрдан бошлаб iPhone X'га аввалдан буюртма олишни бошлади. Гарчи, смартфон харидорларга 3 ноябрдан бошлаб етказиб берилиши эълон қилинган бўлса ҳам, бу смартфоннинг илк фойдаланувчилари унинг қадоқдан олиниши ва ундан фойдаланиш тасвирлари акс этган видеоларни Twitter, Instagram ҳамда YouTube тармоқларига жойлаштирмоқдалар.

Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Эслатиб ўтамиз, 5.8 дюймли, OLED-панелли шиша корпус сув ва чангдан ҳимояланган. Ҳар бир дюймда 458 та белги, пикселлар сиғими 2436 x 1125! Смартфонда A11 Bionic процессори илк маротаба татбиқ қилинган ва секундига 600 миллиард операцияни бажарадиган нейронли тармоқ ўтказгичларига эга энг кучли ва ақлли чип. Смартфон тизимига энди Face ID ёрдамида кирилади. Бунинг учун смартфонга қарашнинг ўзи кифоя қилади ва уни блокировкадан чиқаради. iPhone X бош камераси ҳам 2 сенсорли. Шубилан бирга, фоточақноғи 4 диодли!

Ўқинг: Apple сайтида iPhone X'нинг 6 муҳим жиҳати эълон қилинди

iPhone X 2 талқинда — 64 ГБ ва 256ГБ доимий хотирали талқинларда сотувга чиқади. Унинг нархи 999 доллардан бошланади! Энг қиммати эса $1,149 доллардан сотилади.