iPhone X'нинг илк партияси қанчада сотиб тугатилди?

iPhone X'нинг илк партияси қанчада сотиб тугатилди?

iPhone X, TechCrunch нашрига кўра Apple’нинг шу вақтга қадар яратилган энг яхши iPhone флагманига аввалдан буюртма бериш бугун старт олди.

Россияда iPhone X'нинг илк партиясига 3 дақиқа ичида буюртма олиб бўлинди. Таҳлилларга кўра, жаҳоннинг бошқа смартфон бозорларида ҳам худди шундай вазият кузатилган.

Смартфоннинг илк партиясини расмийлаштирган харидорларга айфоннинг 2-3 ҳафта ичида етказилиши маълум қилинган. Харидорлар 3 - 7 ноябр кунлари смартфонларини келиб олиб кетишлари мумкин бўлади. Айни пайтда эса иккинчи партия учун буюртмани расмийлаштириш мумкин. Бунда iPhone X 4–5 ҳафта ичида харидорга етиб келади.

Олд панелни тўлиқ эгаллаб олган 5,8 дюймли экранга эга "инқилобий" девайс жаҳоннинг 55 мамлакатида бу смартфонга олдиндан буюртма берганлар флагманни 3 ноябрдан бошлаб харид қилишлари мумкин.

Смартфоннинг энг арзони $1,000 доллардан бошлаб сотилмоқда. Халқаро смартфон бозорларидаги нарх бундан ҳам қиммат. Мисол учун, iPhone X’нинг қимматлиги бўйича биринчи ўринда Россия турибди — бу ерда ушбу телефон 1390 долларга сотилмоқда. Ундан кейинги поғоналарни Европа Иттифоқи (1376) ва Бирлашган Қироллик (1338) эгаллади.

Келтирилган ўнликнинг охирги пиллапоясини Япония банд этди — бу ерда iPhone Х 1018 долларга сотилмоқда.

Шунингдек, Мексика (1325), Хитой (1279), Австралия (1259), БАА (1115), Гонконг (1099), Канада (1080) ва АҚШнинг баъзи ҳудуларида (1063) ҳам айфон нархлари турлича бўлади.

Маълумотларга кўра, бу галги айфон флагмани партиясидан ўрин олган смартфонлар сони жуда кам. Мисол учун, Apple учун йирик бозор ҳисобланган Нидерландия ва Бирлашган Араб Амирликларига юборилган биринчи партияда бор-йўғи 46 минг дона iPhone X бўлган.

iPhone X флагманидаги ўзига хос инновациялар билан танишинг:
Apple сайтида iPhone X'нинг 6 муҳим жиҳати эълон қилинди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.