iPhone X'нинг «кушандаси» ундан 7 баробар арзон баҳода сотилади

iPhone X'нинг «кушандаси» ундан 7 баробар арзон баҳода сотилади

Шу кунларда iPhone X флагманига тақлид қилувчи «нусха»лар сони кўпайиб кетди. Айниқса, ёш компаниялар ном қозониш учун аввалига ҳавас йўлидан боришни маъул кўришмоқда. Бир оз таниқли Leagoo компанияси ана шундай смартфонлардан бирини тақдим қилди.

12 декабрда Гонконгда ўтказилган матбуот анжуманида iPhone X «кушандаси» сифатида Leagoo S9 тақдим қилинди. У ташқи кўринишидан Apple смартфонига ўхшаб кетади.

Leagoo S9 дисплейининг қуйисида ҳайҳотдек майдон бор, iPhone X'да эса бу ҳудуд тўлиқ экранли. Бироқ, олд панелнинг юқори қисмидаги ўйиқ сақлаб қолинган.

Leagoo S9 девайси 5,8 дюймли, томонлар нисбати 19,5:9 стандартида бўлган экран билан таъминланган. Экран сиғими HD. Гаджетнинг корпуси металл ҳамда шиша уйғунлигида ишланган.

Смартфон бош камераси қўш модулли. Ташқи кўриниш Apple iPhone X билан бир хил, фақат орқа панелда бармоқ изи сканери ўрнатилган.

Leagoo S9'ни илғор USB Type-C орқали қувватлаш мумкин. Шунингдек, олд камерада ҳам қўш сенсор ўрнатилган. Бу эса орқа фонни ғира-шира қилиб суратлар олиш мумкин. Бу эса Leagoo S9'нинг ўзига хослигини таъминлайди.

Гаджетнинг декабр охирига қадар $189 доллардан сотувга чиқарилиши хабар қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!