iPhone X’нинг яна бир «клон»и – Little Pepper S11 билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1341
  •  23.11.2017 18:03

iPhone X’нинг яна бир «клон»и – Little Pepper S11 билан танишинг!

Хитойдаги Little Pepper компанияси номдор ишлаб чиқарувчиларнинг илғор смартфонлари «клон»ларини яратиши билан танилган. Куни кеча у iPhone X флагманига жуда ўхшаб кетадиган ўз маҳсулотини ишлаб чиқди, деб ёзади iXBT.com.

Ушбу смартфон Little Pepper S11 деб аталади ва бир қарашда уни iPhone X билан чалкаштириш ҳеч гапмас. Бироқ яхшироқ разм солинса, унинг фарқлари ташқи кўринишиданоқ билинади.

Хитойликларнинг бу қурилмаси экранининг томонлари ўзаро 16:9 нисбатдаги оддий дисплейдан иборат. Унинг юқориси ва пастида катта ромлар мавжуд, аммо дисплей ўчиқ турган пайти уларни пайқаш қийинроқ.

Экраннинг тепасида, «юбилей айфони»даги каби, турли датчиклар учун ўйиқ жой йўқ. У ерда, юқорида таъкидлаганимиздек, ром мавжуд ва унинг юқориси iPhone X дисплейининг тепа қисмидаги ўйиққа ўхшатиб ишланган.

Экраннинг остидаги ромдан эса бармоқ изи сканерига эга «Home» тугмачаси ўрин олган.

Little Pepper S11 асосий камераси ҳам худди Apple’нинг сўнгги суперфлагманидаги каби тик жойлашган иккита модулга эга. Бироқ у ҳақида ҳам, смартфоннинг техник хусусиятлари тўғрисида ҳам маълумот йўқ.

Шунингдек, қурилманинг қачон ва қандай нархда сотувга чиқарилиши ҳам маълум қилинмаган.

ЎҚИНГ: Атиги 80 долларга Android’да ишловчи тўрт камерали iPhone X чиқяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!