iPhone X Plus ва iPhone X SE'нинг янги рендерлари тарқалди

iPhone X Plus ва iPhone X SE'нинг янги рендерлари тарқалди

iPhone X муваффақиятининг "сояси"да Интернет тармоғида унинг "давомчилари" бўлиши кутилаётган янгича кўринишдаги iPhone моделлари тўғрисидаги янгиликлар кўпайиб бормоқда.

Тўғри, бир кун келиб Apple тақдим қилаётган смартфонлар тўлиқ бугунги трендга мослашади ва улар ромдан холи бўладилар. CURVED Labs муассасаси iPhone флагманлари яқин орада қандай ўзгаришларга юз тутиши ҳақидаги қарашларини баён қилди. Уларнинг фикрларича, iPhone X, iPhone X Plus ва iPhone XS кейинги йилда тақдим қилинадиган моделлар бўлади.

iPhone X 5,8 дюймли дисплейга эга бўлган бўлса, унинг "Plus" моделига Apple янада каттароқ экран ўрнатади. Унинг 6,5 дюймли бўлиши кутилмоқда. Дисплейнинг йирик ўлчами натижасида смартфон батареяси ҳам катталашади.

Ромсиз iPhone SE эса келажакда iPhone XS деб номланади. Унинг экрани 4,7 дюймли бўлади. Ихчам корпус ва ромдан холи дисплей боис, смартфоннинг ички имкониятлари чегараланган бўлади. Мисол учун, iPhone XS қўш камерали функция ва FaceID тизимидан маҳрум бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone X услубидаги классика: ромсиз iPhone SE’нинг фото ва видеоси чиқди!

Бу моделдаги энг муҳим ўзгариш унинг аппарат платформасига тегишли –iPhone SE’нинг янгиланган талқинига, худди iPhone 7’даги сингари, Apple A10 Fusion процессори ўрнатилади. Айрим маълумотларга кўра, iPhone SE 2 нархи 450 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Эслатиб ўтамиз, унинг оригинал модели 16 гигабайтлик бошланғич конфигурацияда дастлаб 400 долларга баҳоланган, кейинчалик эса арзонлатилиб, 350 долларга туширилган.

ЎҚИНГ: iPhone SE’ни сотиб олиш учун 5 та муҳим сабаб

Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи авлод iPhone SE смартфони SoC Apple A10, 2 гигабайт оператив хотира, 12 мегапикселли асосий камера ва 5 мегамикселли фронтал камера билан таъминланади.

Бундан ташқари, янги iPhone SE’да дастлаб iPhone 6S’да татбиқ этилган иккинчи авлод Touch ID бармоқ изи сканери, ҳозиргисидан нисбатан сиғимлироқ аккумулятор (1700 мАс), флэш-хотираси эса 16 ва 32 гигабайтли бўлиши айтилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.