iPhone X: Қўлингиздан тушиб кетса, ўзингизни кечирмайсиз!

iPhone X: Қўлингиздан тушиб кетса, ўзингизни кечирмайсиз!

Йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари сервис хизматларига смартфонда ўрнатилган таркибий қисмларни етказиб беришдан ҳам катта фойда олади. Айниқса, экран, корпус шишаси каби деталлар ҳам яхшигина фойда келтиради.

Apple'нинг AppleCare деб номланувчи бренди компания ишлаб чиқарган маҳсулотларга қўшимча кафолат беради. Apple одатда ўз гаджетларига бир йиллик кафолатни беради.

Мисол учун, 1000 долларлик iPhone X харид қилиш чоғида сизга AppleCare хизмати учун ҳам қўшимча пул тўлаш таклиф қилинади. Бу флагман учун қўшимча $199 доллар тўласангиз, смартфонга бирор кор-ҳол бўлса, уни анча арзонга таъмирлаш мумкин.

Дейлик, iPhone X экрани ишдан чиқса, уни алмаштириш учун $279 доллар харажат қилишга тўғри келади. iPhone 8 Plus эса $169 долларга тушади. iPhone 7 экранини алмаштириш нархи 228 доллар. iPhone X'га етган бошқа талафотлар, мисол учун сув таъсирида юзага келган носозликни тузатиш эса $549 долларга тушади.

AppleCare кафолати бўлса, iPhone X экранини $29 долларга алмаштириш мумкин. Қолган барча носозликлар 99 долларга тушади.

iPhone X экранини алмаштириш ва бошқа таъмирлаш ишлари:
Австралияда 419 ва 819 долларга;
Канадада 359 ва 709 долларга;
Германияда: 350 ва 700 долларга;
Буюк Британияда: 400 ва 800 долларга тушади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.