iPhone X самарадорлик бўйича барча андроидларни "ер тишлатди"

iPhone X самарадорлик бўйича барча андроидларни

Geekbench мобил воситаларнинг платформа самарадорлигини баҳолайдиган ресурс янги iPhone'нинг тизимдан самарали ишлаш бўйича имтиҳондан ўтганлиги акс этган суратларни эълон қилди. Айтиш керакки, самарадорлик бўйича янги авлод айфонлари рақибларини "ер тишлатди".

Имтиҳонларда тезкор хотира сиғими 3 ГБ, 6 ядроли процессорга эга айфон имтиҳон топширган. Унинг 2 та ядроси мураккаб вазифалар, 4 та ядроси кундалик вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

"iPhone 10,5" номли гаджет бир ядрода ишлашда 4061 очко тўплаган бўлса, кўп ядроли режимда у деярли 10 000 балл тўплашга эришган. Таққослаш учун атйамиз, Samsung Galaxy S8 бир ядрода ишлашда 2016 ва кўп ядрода ишлашда 6666 балл олган эди.

Модомики, имтиҳон топширган бу флагман iPhone X бўлса — у жаҳоннинг навбатдаги энг кучли тизимга эга смартфони бўлади. Ва, экспертларнинг фикрича, унинг натижасини бошқа бирор флагман ҳали-бери янгилай олмайди.

Шунингдек, Antutu бенчмарки ҳам iPhone 8'нинг платформа самарадорлигини эълон қилди. Унга кўра, "iPhone 10,4" номи билан рўйхатдан ўтган гаджет ресурснинг тизимида 201 000 балл тўплаган. 2016 йилда бу ресурсда етакчи бўлган iPhone 7 Plus ҳамда iPhone 7 эса 172 644 ва 170 124 балл тўплашган. Samsung Galaxy S8’нинг Snapdragon 835 процессорига эга талқини ушбу имтиҳонда 162101 балл тўплаган эди. Galaxy S8’нинг Exynos 8895 процессорига эга талқини 174155 балл тўплашга эришган.


 "iPhone 10,4" номли қурилма iOS 11 тизими, 750✕1334 пикселли экран, 6 ядроли процессор, 2 ГБ тезкор хотирага эга. Флагмандаги янги — A11 Bionic чипи 6 ядроли ва 64 битли. Бу митти гаджетда 4.3 миллиард дона транзистор бор.

Яна бир ажабланарли ва кутилмаган натижа -- янги айфон платформаси  Intel Core i5 чипига эга MacBook Pro 2017'дан ҳам самарали ишлаши бўлди!

Эслатиб ўтамиз, Apple 12 сентябрда янги авлод айфонларини тақдим қилди. Улар билан қуйидаги мақолаларда танишиб олинг.

Узоқ кутилган iPhone 8 тақдим қилинди!

"Юбилей айфони" -- iPhone X тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.