iPhone X савдода iPhone 6'нинг рекордини янгилайди

iPhone X савдода iPhone 6'нинг рекордини янгилайди

iPhone X учун аввалдан буюртмани шу йилнинг 27 октябридан бериш мумкин. Жаҳоннинг пешқадам маркетинг идораларидан бири бўлмиш Морган Стэнли таҳлилчиларининг фикрича, айнан шу флагман туфайли 2018 йилда Apple бир йил ичида смартфон сотиш бўйича рекордини янгилайди.

Бу йилги сўровномаларга кўра, айфонларини янгилаш ниятида юрган Apple'нинг мухлислари сони ҳар йилгидан кўп. Боиси, бренднинг аксарият фойдаланувчилари қўлларидаги гаджетни янги айфонга алмаштириш истагида. iPhone X Apple қурилмаларига бўлган яширин талабни юзага чиқаради ва смартфон савдосини янги босқчига кўтаради.

Тўғри, аввалига iPhone X савдосида жуда катта танқислик юзага келади. Бироқ, бу ҳолат 2017 йилнинг сўнггигача давом этади. Бу вақт ичида Apple жаҳонга 25 миллион донагача бу илғор флагман смартфондан етказиб беради.

Морган Стэнли ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда iPhone X жаҳоннинг энг яхши сотиладиган ва талаб юқори смартфонларидан бири бўлади. Apple 2018 йилда 1000 доллар турадиган ушбу мобил алоқа воситасидан 262 миллион дона сотишга эришиши кутилмоқда.

Apple янаги йилда сотадиган жами айфонларнинг 47% ини iPhone X ташкил қилади. 2017 йилда эса iPhone 8 Plus кутилганидан яхши сотилмоқда. 2018 йилда ҳам бу модел муваффақиятли сотилади.

Бир йиллик смартфон савдоси бўйича аввалги рекорд 2015 йилда ўрнатилган эди. Ўшанда iPhone 6 флагмани хизматлари эвазига Apple 231,2 миллион дона "ақлли телефон" сотишга эришган. Айни пайтда бу туркумга кирувчи iPhone 6s'нинг энг арзони (16 Гб, gold, grey, rose) 3 649 000 сўмдан сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!