iPhone X савдоси бошланиши арафасида уларни ўмариб кетишди!

iPhone X савдоси бошланиши арафасида уларни ўмариб кетишди!

Сан-Франциско шаҳридаги Apple Store дўконларидан бирида «юбилей айфони» савдога чиқарилиши олдидан номаълум кимсалар янги смартфонларни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда CNET хабар берган.

Эътиборли жиҳати шундаки, iPhone X’ларни дўконнинг ўзидан эмас, балки ҳали унга топшириб улгурмаган UPS почта хизматининг юк машинасидан ўғирлашган. Жиноятчилар ҳайдовчининг узоқлашишини кутишган ва машинани очиб, 313 қути iPhone X’ни олиб қочишган. Ўткинчилардан бири бу жараённи суратга олган ва уни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этган. Ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Россияда iPhone X савдоси: бундай навбат ҳали бўлган эмас! (+видео)

iXBT.com сайтининг хабар қилишича, жами ўғирланган смартфонларнинг умумий қиймати 370 000 доллардан ошади. Агар буни қўлдан кетган қурилмалар сони – 313 га бўлсак, уларнинг ҳар бирига 1182 доллардан тўғри келади. Демак, жиноятчилар ўмарган барча айфонлар 256 гигабайт ҳажмли моделлар бўлган.

Қизиғи шундаки, iPhone фаоллаштирилганидан кейин ишлаб чиқарувчи уни блоклай олиши мумкинлиги борасида Apple бирор изоҳ беришдан қочаётир. Демак, агарда олмали компания буни уддалай олса, ўғирлаганлар бу смартфонларни фақат эҳтиёт қисмлар тарзида сотишлари мумкин.

ЎҚИНГ: ФҚБ террорчининг iPhone тизимини бузишга қанча сарфлагани айтилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.