iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Купертинолик техногигантнинг «юбилей айфони» ҳозирда энг қимматбаҳо смартфонлардан биридир. Мутахассислар унинг бутловчи қисмларини таҳлил қилиб, таннархини аниқлашди, деб ёзади Reuters.

Айтиш керакки, мазкур флагманнинг таннархи аввал ҳам ҳисоблаб кўрилган, аммо ушбу нуфузли нашр томонидан эълон қилинган маълумотлар сал бошқачароқ. Унга қараганда, iPhone X’дан биттасини яратиш учун компания атиги 357,5 АҚШ доллари сарфлар экан! Шу тариқа, АҚШда мазкур флагманга 999 доллар нарх қўйилганини ҳисобга олсак, қийматнинг 64 фоизи Apple’нинг фойдасига кетишини англаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: 700 долларлик iPhone 8'нинг ҳам таннархи ҳисобланди

Бироқ «юбилей айфон»га дунёнинг турли мамлакатларида ҳар хил нархлар қўйилганидан ҳам хабарингиз бор. Hi-Tech Mail.Ru нашри унинг Россиядаги нархидан келиб чиқиб, ҳар бир смартфондан Apple’нинг олаётган даромадини ҳисоблади. Маълум бўлишича, Россиядаги Apple Store дўконида бу қурилманинг нархи 79 990 рублни ташкил этади. Жорий курс (1 доллар = 58 рубль) бўйича ҳисоблаганда, iPhone X нархи Россияда тахминан 1380 долларга бориб қолади. Бу қийматдан смартфоннинг таннархи – 357,5 долларни олиб ташласак, унинг устига қўйилган маблағ минг доллардан ошиб кетганига гувоҳ бўламиз.

ЎҚИНГ: iPhone X энг қиммат ва энг арзон сотиладиган мамлакатлар билан танишинг

Шуниси ҳам борки, юқорида ҳисобланган 357,5 доллар миқдоридаги таннархни ҳисоблаганда мутахассислар фақат iPhone бутловчи қисмларининг нархидангина келиб чиқишган. Яъни, айфонни ишлаб чиқаришга кетадиган бошқа турдаги (тадқиқот ва ишланмалар, дастурий таъминотни яратиш, реклама ва бошқа) харажатлар бу таннархга киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Малика» савдо мажмуаси дўконларида айрим iPhone моделларига сўмда белгиланган нархлар билан мана бу, iPhone 8 ҳамда iPhone 8 Plus моделларини кредит бўйича сўмга харид қилиш имкониятлари билан эса мана бу хабарларимизда танишиб чиқишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.