iPhone X тақдимоти арафасида Samsung букланувчи экранли смартфон ҳақида маълум қилди

iPhone X тақдимоти арафасида Samsung букланувчи экранли смартфон ҳақида маълум қилди

Apple жон-жаҳди билан жаҳон эътиборини Купертинодаги "Кремний водийси"га қаратишга уринаётган бир пайтда унинг кореялик рақиби бўлмиш Samsung 2018 йилда букланувчи экранга эга мобил телефон тайёрлаётганига ишора қилди. Бу эса Apple’нинг янги флагманидан харид қилиш истагида бўлганларни бир оз бўлса ҳам чалғитмоқда.    

Bloomberg нашрининг ёзишича, Samsung’нинг мобил бўлинмаси раҳбари DJ Коҳ (Koh Dong-jin) келаси йили компания букланувчи дисплейга эга бўлган илғор гаджетни тақдим қилишини айтган.  

"Мобил бизнеснинг раҳбари сифатида айтишим мумкинки, Samsung'нинг бу илғор мақсади кейинги йилда албатта амалга ошади", дейди у. 

Samsung'нинг бир кунда 150+ маротабагача буклаб-очиб фойдаланса бўладиган илғор смартфони ҳақида сўнгги 5 йилдан буён турли маълумотлар тарқалмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.