iPhone X ва Galaxy Note 8’ни енгувчи «амфибия» смартфон – 160 долларга! (+видео)

iPhone X ва Galaxy Note 8’ни енгувчи «амфибия» смартфон – 160 долларга! (+видео)

Биламизки, Apple’нинг «юбилей айфони» IP67 стандартига кўра сувдан ҳимояланган – бир метргача чуқурликдаги сув тубида ярим соат қолсаям ишлайверади. Унинг асосий рақиби – Samsung’нинг Galaxy Note 8 модели эса IP68 стандартига кўра муҳофазага эга, яъни, бир ярим метрлик сув остида ярим соат «жон сақлай» олади. Аммо хитойликлар бу борада уларнинг ҳар иккаласидан ҳам устун – сувдан ҳимояланиш бўйича IP69 стандартига мос «амфибия» смартфон ишлаб чиқаришганидан хабарингиз борми?

Мазкур қурилма NOMU S10 Pro деб аталади ва у сувдан ҳимояланиш бўйича етакчиликка бемалол даъво қилса бўлади. Ушбу смартфон икки метрлик сув тубида нақ бир соат «тирик қола» олади! Бу эса электрон қурилмалар учун сув ўтказмасликнинг ҳозирги энг юқори даражаси ҳисобланади.

Бу ҳақда ишлаб чиқарувчининг ўзи YouTube-каналида эълон қилган қуйидаги видеолавҳани ўзингиз кўринг-да:

NOMU S10 Pro «амфибия» смартфонининг бошқа хусусиятлари ҳам эътиборга лойиқ. Мана улардан асосийлари:

  • Операцион тизим: Android 7.0;
  • Аккумулятор: 5000 мА/соат;
  • Хотира: 3 ГБ тезкор хотира + 32 ГБ доимий хотира;
  • Процессор: 1,5 ГГц частотада ишловчи, 64 битли, 4 ядроли MT6737t;
  • Камера: асосийси – 8 Мп, олд камера – 5 Мп;
  • Экран: Corning Gorilla Glass 3 билан ҳимояланган 5.0 дюймли HD-дисплей;
  • Материали: Germany Bayer юмшоқ резинаси;
  • Қувватлаш қурилмаси: 9В/2A Quick charge/ OTG;
  • Уяли алоқа: иккита SIM-карта, GSM/WCDMA/LTE;
  • Қўшимча: GPS/AGPS + GLONASS;
  • Ўлчамлари: 145.4 * 10.3 * 75mm.

Мазкур девайснинг бошқа хусусиятлари билан унинг махсус саҳифасида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Шунчалик ҳимояси ва юқори хусусиятлари билан унинг нархи атиги 159.99 АҚШ доллари эканига нима дейсиз!?

Агарда NOMU S10 Pro «амфибия» смартфони сизга ёқиб қолган бўлса, уни харид қилиш учун ушбу ҳавола орқали AliExpress онлайн-дўконига ўтиб, буюртма берсангиз бўлади. Онлайн харид борасида етарлича тажрибага эга бўлмасангиз, мана бу мақоламиз билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз.

Мазкур қурилмани биз орқали сотиб олиш учун эса  +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримиз билан боғланинг. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.