iPhone хотирасини кенгайтириш учун 10 маслаҳат

iPhone хотирасини кенгайтириш учун 10 маслаҳат

iPhone'ингиз хотирасида жой қолмагани тўғрисидаги хабар жонингизга теккан бўлса, ажаб эмас. Бундан халос бўлиш учун сизга қуйида зарур маслаҳатларимизни берамиз.

 1. Хотирани банд қилиб турган иловаларни аниқланг.

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажаринг: Созламалар -> Асосий -> Хотира ва iCloud -> [Хотира] Бошқариш. Рўйхтанинг юқори қисмида сиз энг кўп жойни эгаллаб турган иловаларни кўрасиз. Эҳтимол, улар орасида сиз умуман фойдаланмайдиган иловалар бордир. Уларни ҳозироқ ўчириб ташлаш керак.

 2. Кераксиз иловалардан воз кечамиз.

Бунинг учун ушбу маслаҳатга амал қилинг: ўзингиз ўрнатган иловаларга диққат қилинг. Улар орасида сиз бир неча ойлардан буён ишлатмайдиган илова ҳам бордир. Уларни ўчириб ташланг ва хотира майдонини кенгайтиринг. Худди шундай, кераксиз ўйинлардан ҳам воз кечинг.

 3. Мусиқий галереяни тозалаймиз.

Сизнинг аудио-кутубхонангизда умуман тингламайдиган қўшиқлар бўлиши тайин. Шундай экан уларни ушлаб туришдан нима наф? Кўпчилик интернет орқали мусиқа тинглашга ёрдам берадиган ва хотирани эгалламайдиган Apple Music ёки Spotify каби хизматлардан фойдаланишни маъқул кўради.

 4. Фотосуратларни сақлшани мақбуллаштириш.

iOS операцион тизимининг 8-талқинидан бошлаб фойдали функция жорий қилинди. Яъни, фотосуратларни гаджетда кичикроқ сиғимда сақлаш мумкин бўлди. Уларнинг асл, юқори сиғимли нусхасини эса iCloud "булутли" хизматида сақлаш мумкин. Керак бўлганида, асл нусхани у ердан юклаб олиш мумкин.

Бу функцияни ёқиш учун қуйидаги амални бажаринг: Созламалар -> Фото ва Камера, iCloud Медиатекасини ишга тушириш ва iPhone'да сақлашни оптимизация қилиш.

 5. Эски хатларни ўчирамиз.

Одатда iMessage ва SMS-хатлар смартфонда муддатсиз сақланади. Аммо, уларга бир кўз югуртириб, кераксизларини саралаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги амални бажаринг: Созламалар -> Хатлар -> Хатларни қолдириш ва хатларни 30 кундан ёки 1 йилдан сўнг ўчириб ташлашни танланг.

 6. Фото ва ҳужжатларнинг заҳира нусхасини тайёрланг.

Маълумки, бэкап – энг муҳим замонавий функция. Ишончимиз комилки, кўпчилик бу илғор тажрибадан фойдаланади. Сиз смартфондаги маълумотларни компьютерга ёки "булут"ли хизматларга кўчириб қўйинг. Шундан сўнг, уларни iPhone'дан ўчириб ташланг ва хотира дискини бўшатинг. Бэкап, яъни заҳира нусхаларини кўчириб қўйишнинг яна бир аҳамиятли томони бор -- смартфонингизга вирус тушиб қолган тақдирда, сиз ундаги муҳим маълумотлардан нусха олиб қўйганингиз учун, бу вирус маълумотларга дахл қила олмайди. 

 7. HDR режимида пайдо бўлган ортиқча фотосуратларни ўчирамиз.

HDR режимида олинган сурат билан бирга, медиатекада бу фотосуратнинг оддий талқини ҳам сақлаб қолинади. Натижада, хотирада бир хил кўринишдаги 2 та сурат пайдо бўлади. Уларни ҳар гал ўчириб юрмаслик учун буни тизимга автоматик равишда юклаб қўйиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги амална бажаринг: Созламалар -> Фото ва камера, рўйхатни қуйироқ туширинг ва "Оригинални қолдириш"    буйруғини ёқинг.

 8. Браузернинг тарихини тозалаш.

Safari браузери фойдаланувчига керак бўлади деб, одатда "саёҳат қилинган" барча интернет саҳифаларни, интернет файлларини сақлаб қўяди. Булар ҳам хотирада оз-мунча жойни банд қлмайди. Бунинг учун ушбу амални бажаринг: Созламалар -> Safari ва "сайтлар тарихи ва маълумотларни ўчириш"ни танланг.

 9. Instagram'дан суратларни автоматик сақлаб қўйишни ўчирамиз.

Модомики, машҳур ижтимоий тармоқларни ўз суратларингиз билан бойитиш ишқибози экансиз, бир нарсани англаган бўлсангиз керак -- Instagram иловасидан бирор суратни галереяга ёзиб олганда, 2 та бир хил сурат пайдо бўлади: бири сиз юклаб олган сурат ва унинг оригинали.

Бундай такрорий суратлар пайдо бўлмаслиги учун Instagram иловасининг созламаларига киринг ва "Дастлабки фотосуратларни сақлаб қолиш" функциясини ўчириб қўйинг.  

 10. Тингланган подкастларни ўчириб ташлаш.

Подкастинг — бу Интернетдаги аудио- ёки видео-форматдаги маълумотлар. Бу подкастлар ҳам хотирада жойни банд қилиб ётади. Буларни автоматик тарзда ўчириб бориш мумкин. Тизимга подкастларни тинглаб бўлгандан кейин ўчиришга буйруқни қуйидагича беринг: Созламалар -> Подкаст -> тингланганларни ўчириш.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!