Ипларнинг динамик характеристикасини аниқлаш қурилмаси ихтиро қилинди

Ипларнинг динамик характеристикасини аниқлаш қурилмаси ихтиро қилинди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ипларнинг динамик характеристикасини аниқлаш қурилмасини ихтиро қилди. Қурилма материалшунослик, иплар ва тўқимачилик материалларининг деформацион жараёнларини ўрганиш ва ҳисоблаб-аниқлашга асосланган тадқиқотлар соҳасида фойдаланилади. Мазкур ускуна технологик машиналарда ипларнинг деформацияланиш шарт-шароитларига мос келадиган ўзгарувчан динамик юкланиш миқдорини таъминлайди, иплар(тўқимачилик материаллари)нинг ўзгарувчан табиатини ўлчайди, аниқлигини автоматик тарзда оширади. Ушбу фойдали модель лойиҳасига патент берилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги Ахборот хизмати.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!