ИШИДчилар Telegram’дан фойдалангани учун Эрон ҳукумати Дуровга қарши жиноий иш очди

ИШИДчилар Telegram’дан фойдалангани учун Эрон ҳукумати Дуровга қарши жиноий иш очди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг ҳамда Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуровга қарши Эрон ҳукумати жиноий иш қўзғатган. Бу ҳақдаги хабар мамлакатнинг ISNA ахборот агентлиги сайтида нашр этилган, деб ёзади Futurist нашри.

Эрон прокуратурасининг таъкидлашича, жиноий иш очишга асос – Telegram иловасининг «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи аъзолари орасида оммавийлиги экан. Теҳрон прокурори Аббос Жаъфар Давлатободийнинг фикрича, бу мессенжердан гиёҳвандлик моддалари ва одамлар савдоси мақсадларида, шунингдек, болалар порнографиясини тарқатишда фойдаланар эмишлар.

Дуров ўзининг твиттер-аккаунтида, буни эшитиб ҳайрон қолганини ёзган. Унинг сўзларига қараганда, Эрон ҳудудида террористик ва порнографик контент мунтазам тарзда блокланади.

Кейинчалик у, мессенжер модераторлари жамоаси билан боғланганлигини маълум қилган. Улар террорчилик ва порнография билан боғлиқ минглаб каналларни блоклаганларига Дуровни ишонтиришган.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.