Ислом Каримовнинг биринчи уяли телефони қандай эди?

Ислом Каримовнинг биринчи уяли телефони қандай эди?

Тошкентдаги алоқа тарихи музейида мамлакатимиз телекоммуникация соҳасининг шаклланиш ва ривожланиш йўлидан гувоҳлик берувчи юзлаб экспонатлар бор. Шулардан бири – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи мобиль телефони бўлиб, журналист ва блогер Жамшид Ниёзов унинг суратини Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳида эълон қилган.

Таъкидлаш керакки, Алоқа тарихи музейидаги энг ноёб экспонатлардан бири Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган илк уяли алоқа телефони ҳисобланади. Ушбу қурилма ёрдамида 1992 йилнинг 26 августида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мамлакатимиз вилоятлари билан боғланган.

Шунингдек, мазкур музейдаги Ўзбекистонда телефон алоқасининг ривожланишини акс эттирувчи стенд ҳам жуда қизиқарли. Бу ерда ўтган аср бошларидан бери фойдаланиб келинган турли телефонлар моделлари бор. Экспозицияда мослама ва ускуналардан ташқари, 1991 йилдан бери яратилган, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига тегишли қонунчилик актлари, шунингдек, ўтган йилларнинг қоида ва қонунчилик ҳужжатлари намуналари ҳам жой олган.

Алоқа тарихи музейи ҳақидаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали унинг сайтидан олиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.