Исталган Android-смартфонга iPhone X ишораларини ўрнатса бўлади!

  •   DiMaX
  •  2886
  •  06.02.2018 11:25

Исталган Android-смартфонга iPhone X ишораларини ўрнатса бўлади!

Смартфон интерфейсини экрандаги свайп-ишоралар ёрдамида бошқариш усули аввалдан мавжуд бўлса-да, у iPhone X тақдимотидан кейингина оммалаша бошлади. Экранни турли томонларга, турлича силашлар билан ҳар хил амалларни бошқариш усули қулай бўлса-да, негадир ишлаб чиқарувчилар ўз смартфонларида буни жорий этишга шошилишмаяпти.

ЎҚИНГ: Энди исталган Android-смартфонни iPhone X’га айлантириш мумкин!

Лекин смартфонсозлар ўрнига бу ишни Gesture Control номли битта илова амалга оширмоқда. Уни ўрнатиб олганингиздан кейин, смартфонингиз экранининг пастки қисмида худди iPhone X’даги каби чизиқ пайдо бўлади. Иловани ишлата бошлашдан аввал, сиз унга махсус имкониятлар учун рухсат беришингиз керак. Бу эса айтарли қийин эмас, шунчаки, Gesture Control таклиф этган созламалар варақасига ўтасиз ва ўша ердан созлайсиз.

Gesture Control функционаллиги, яъни у таклиф этадиган ишоралар хилма-хиллиги смартфонингиздаги операцион тизим версиясига боғлиқ ҳолда сал фарқланиши мумкин. Масалан, бошланғич созламалар бўйича кўп вазифалилик, иловадан чиқиш, тезкор созламаларга кириш, кирувчи билдиришномалар рўйхатини очиш каби ишоралар барча талқиндаги Android фойдаланувчилари учун амал қилади.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфонда iPhone X’дагидек Face ID’ни фаоллаштирамиз!

Android 7.0 Nougat версияси бошқаруви остидаги қурилмалар учун эса, булардан ташқари, Gesture Control экранни иккига бўлиш функциясини ҳам тақдим этади. Бу режим эвазига сиз Split Screen режимини қўллаб-қувватловчи иккита иловани бир вақтнинг ўзида очиб ишлатишингиз мумкин бўлади. Масалан, экраннинг ярмида видео кўриб, қолган ярмида бирор мессенжер орқали мулоқот қилиб ўтириш зўр-ку, тўғрими?

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларида MIUI 9’нинг ажойиб функциясини фаоллаштирамиз (+видео)

Gesture Control иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play каталогидан бепул юклаб олиб ўрнатишингиз мумкин. Бундан ташқари, агарда илованинг тўлиқ версиясини харид қилсангиз, унинг бошқа имкониятларидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўласиз. Масалан, экранга икки марта тегинишдаги функциялар, 3D Touch турига мансуб ишоралар ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: iPhone эгалари ҳаётини соддалаштириш учун 3D Touch’нинг 5 имконияти