IТ (АТ) ҳақида бошланғич маълумотлар

IТ (АТ) ҳақида бошланғич маълумотлар

Ҳозирги кунда, жуда кўп жойларда «IТ» сўзини учратишимиз мумкин, хўш бу сўз ўзи нима?

IТ — инглиз тилидан олинган «Information Technology» сўзларининг қисқартмаси бўлиб, ўзбек тилида «Ахборот технологиялари» деб юритилади. Шундай бўлса ҳам, биз бу сўзни IТ кўринишида талаффуз қиламиз ва ишлатамиз.

Навбатдаги савол, «Information Technology» нима дегани?

Information Technology бу — ахборотни ҳосил қилиш, уни йиғиш, тарқатиш, сақлаш, қайта ишлаш, ҳимоялаш каби вазифаларни бажарувчи ҳисоблаш техникасидир. Ҳозиргу кунда ҳисоблаш техникаси вазифасини компьютер бажармоқда, шундай экан IТ сўзи ишлатилганда асосан компьютер технологияси тушунилади.

IТ сўзини ишлатганда бир нарсага эътибор беринг, ҳеч қачон «IТ технологиялари» деб гапирманг, сабаби, агар бу гапингизни тўлиқ тўғри ёзадиган бўлсак »Information Technology» технологиялари, ёки ўзбекчага ўгирсак «Ахборот технологиялари технологиялари» кўринишида намоён бўлади, бу сал ғалати бўлса керак.

Назарий маълумотлар билан танишиб олдик, хўш хаётда бу сўз билан нималарни боғлашимиз мумкин?

— Мулоқот пайтида (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, электрон почта, чат,…);

— ахборот олиш чоғида (хабарлар, об-ҳаво маълумотлари,…);

— ахборотни қайта ишлашда (математик амалларни бажарувчи дастурлар, графиклар, видео, ёзув,…);

— ўқиш жараёнида (электрон китоблар, интерактив дарслар, қўлланмалар,…);

— дам олишда (кинолар, мусиқалар, ўйинлар,…).

Демак, ҳаётимиз шу сўз билан чамбарчас боғлиқ экан. Қандай иш қилишимиздан қатъий назар, ҳаттоки дам олаётганимизда ҳам IТ ҳизматларидан фойдаланар эканмиз. Оддий мобиль телефонимиз ҳам IТ қурилма ҳисобланади, чунки биз бу қурилмада қандайдир маълумотлар сақлаймиз.

Иш жараёнимиз компьютер технологиялари билан боғлиқ бўлгани сабабли, ҳар бир корхонада алоҳида IТ бўлимлар мавжуд, ҳаттоки умуман компьютерга алоқаси бўлмаган корхоналарда ҳам. Демак, бу соҳага қизиқиш ва талаб катта.

Манба: ITportal.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!